Pazandachilik
Пазандачилик — хом ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан хилма-хил таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш маҳорати. Овқатланишни тартибга солиш, таомлар хилма-хиллигини таъминлаш, лаззатли таомлар тайёрлаш ва дид билан дастурхонга тортиш П.нинг асосини ташкил қилади.
Турли халқларнинг миллий П.да шу миллат халқига хос муайян миллий П. таом тури бўлади. Масалан, ўзбекларда палов, рус пазандалигида шчи, билини; украинларда боршч, вареники; қозоқларда бешбармоқ шундай таомлардир. Узбек П.да кўпроқ қўй, мол гўштлари ишлатилади; от, товуқ, ўрдак гўштлари ўртача меъёрда; илвасин ва балиқ гўштларидан камроқ фойдаланилади; хамир таомлар ҳам кўп тайёрланади (ҳар хил тандир нонлар, сомсалар, суюқ-қуюқ хамир овқатлар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |