Pech (qurilma)
Печ, (рус), печка — хоналарни иситиш ёки материаллар (буюмлар)га иссиқлик ишлови бериш учун мўлжалланган қурилма. Қўлланиш соҳасига кўра, саноат ва уй-рўзғор П.ларига, вазифасига кўра, эритиш, қиздириш, куйдириш, қуритиш, иситиш, қандолатпазлик, нонвойчилик ва бошқа хилларга бўлинади. П.ларни қиздириш усули ҳам турлича: алангали (методик, икки ваннали ва бошқалар), электр (ёйли, индуксион ва бошқалар), плазмали, электрон-нурли ва оптик П.лар бор. Асосий қисмлари: иссиқлик генератори (иссиқлик ажратиб беради), иш бўлмаси (материал ёки буюм туради), иссиқлик олгич (материал ёки буюмни совитади), ёнилғи ёки электр энергияси келтирадиган қурилма, мўркон, П. ишини автоматик бошқариш тизими (саноат П.ларида), пойдевор, девор ва П.га хизмат кўрсатиш майдончаси. П. махсус оловбардош пишиқ ғишт ва металлдан қурилади. П. саноатнинг кўп тармоқдарида, уй-рўзғорда, жамоат биноларида қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |