Pedipalpalar
Педипалпалар (лот. педис — оёқ ва палпас — пайпаслагич) — оёқпайпаслагичлар, хелицералилар бошкўкрагидаги 2-жуфт оғиз органлари. Кўпчилик хелицералиларда П.нинг асосий бўғи-ми (кокса)даги чайновчи жағ ўсимтаси озиқни майдалашда иштирок этади; бошқа бўғимлари эса йирик қисқичга (қилич думлилар, чаёнлар, сохта чаёнларда) айланган. П. оёкдарга ўхшаш бўлиб, туйғу вазифасини бажаради (солпуглар); учки қисмида тирноғи ва бўғимларида пиглари (пичанўрарлар, айрим каналар) бўлади. Вояга етган эркак ўргимчакларда П. уруғларини олиб юрадиган бўшлиққа айланган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |