Педро Ломба Нето (2000-йил 9-мартда туғилган) – португалиялик профессионал футболчи, Премер-лиганинг „Челсеа“ клуби ва Португалия терма жамоаси вингери.

Педро Нето
Нето „Челсеа“ сафида, 2025-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Педро Ломба Нето[1]
Таваллуд санаси 2000-йил 9-март (2000-03-09) (26 ёш)[2]
Таваллуд жойи Виана до Cастело, Португалия[3]
Бўйи 1.72 м[3]
Амплуаси вингер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Челсеа
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2008–2010 Вианенсе
2010–2013 Перспеcтива эм Жого
2013–2015 Брага
2015–2016 Палмеирас Брага
2016–2017 Брага
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017 Брага Б 1 (0)
2017–2019 Брага 3 (1)
2017–2019 →  Лазио 4 (0)
2019–2024 Wолверҳамптон Wандерерс 111 (11)
2024– Челсеа 35 (4)
Миллий терма жамоа
2016–2017 Португалия У-17 9 (1)
2017–2018 Португалия У-18 3 (0)
2017–2019 Португалия У-19 7 (4)
2017–2019 Португалия У-20 12 (2)
2019–2023 Португалия У-21 10 (3)
2020– Португалия 17 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 25-май учун)

Фаолиятини „Брага“да бошлаган футболчи 2017-йилнинг ёзида Италиянинг „Лазио“ клубига ижарага берилган. Кейинчалик 2019-йилда у „Wолверҳамптон Wандерерс“ клуби билан шартнома имзолаган. Премер-лигадаги фаолиятининг дастлабки йилларида кўплаб жароҳатлар сабаб ўйинларнинг катта қисмини ўтказиб юборган. 2024-йил август ойида эса Нето „Челсеа“ жамоаси сафига қўшилган ва биринчи мавсумининг ўзидаёқ УЭФА Конференсиялар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.

Португалиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган Нето 2020-йилнинг ноябр ойида асосий терма жамоа сафида дебют қилган ва биринчи ўйиннинг ўзидаёқ гол муаллифига айланган. Футболчи Португалия терма жаомаси билан бирга УЭФА Евро-2024 турнирида иштирок этган ва 2024-2025-йилги УЭФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

Клублардаги карераси

Брага

Виана до Cастело шаҳрида туғилган Нето 13 ёшида „Брага“нинг ёшлар академиясида машғулотларни бошлаган. 2017-йилнинг 7-майида у клубнинг захира жамоаси Брага Б" таркибида Сегунда Лигадоирасидаги „Порто Б“га қарши ўз майдонида кечган ўйиннинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга туширилган ҳолда ўзининг профессионал футболдаги дебютини ўтказган[4]. Кейинги турларда у асосий жамоа билан Примеира Лига баҳсларида ҳам дебют қилган. Лига Бга тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган Наcионалга қарши майдонга тушган футболчи бир неча дақиқа ичида гол муаллифи бўлишга ҳам улгурган ва учрашув 4:0 ҳисобида якунланишини таъминлаган ҳолда клуб сафида гол урган энг ёш футболчига ҳам айланган[5][6].

2017-йилнинг 31-августида Нето ва жамоадоши Бруно Жордãо Италиянинг „Лазио“ клубига икки йилга сотиб олиш шарти билан ижарага берилган[7][8]. У А Сериадаги илк ва ягона ўйинини 2019-йилнинг 27-январида ўтказган. Клубнинг ўз уйи кечганда „Ювентус“га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учралган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга туширилган[9].

Wолверҳамптон Wандерерс

2019-йилнинг 2-августида Нето „Wолверҳамптон Wандерерс“ клуби билан шартнома имзолади[10]. Ўн икки кундан сўнг УЭФА Европа лигаси учинчи саралаш босқичи доирасидаги „Пюник“ жамосига қарши жавоб ўйинида дебют қилди[11]. Ўз уйида 4:0 ҳисобида якунланган ўйинда футболчи бир гол Морган Гиббс-Wҳитенинг голига голли узатмани амалга оширди (умумий ҳисоб 8:0). Унинг Англия Премер-лигасидаги дебюти бир неча кундан сўнг „Манчестер Унитед“ билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ўйинда қайд этилди. Футболчи учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳамюрти Диого Жота ўрнига майдонга туширилди[12].

Нетонинг лигадаги биринчи старти 2019-йил 28-сентябрда бўлиб ўтди. У „Молинеух“ стадоинида ўтган „Wатфорд“га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади ҳамда Матт Доҳертйининг голига ассистентлик қилди[13]. 29-декабр куни „Ливерпул“га қарши баҳсда гол муаллифи бўлган эди, аммо ҳакам вазиятни ВАР орқали кўриб чиққач уни бекор қилди[14]. Бироқ Нето кейинги турдаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди ва бу орқали клуб сафида гол киритган биринчи ўсмир футболчига айланди[15].

2020-йил 4-октябрда Нето 2020-2021-йилги мавсумдаги ўзининг илк голини „Фулҳам“га қарши ўйинда киритди[16]. Бир ой ўтгач, у „бўрилар“ билан шартномасини 2025-йилгача узайтирди[17].

Нето Англия юқори дивизиясидаги 100-учрашувини 2023-йил 21-октябрда „Боурнемоутҳ“га қарши сафар учрашувида ўтказди ва у ерда Матҳеус Cунҳанинг голига ассистентлик қилди, бу унинг янги мавсумдаги олтинчи голли узатмаси эди[18]. У Англия кубогидаги илк голини 2024-йилнинг 28-январида „Wест Бромwич Албион“ билан кечган ўйинда киритди[19].

Челсеа

2024-йилнинг 11-августида Нето „Челсеа“ клуби билан 51,3 миллион ҳамда 2,6 миллион фунт стерлинг эвазига етти йиллик шартнома имзолади[20][21]. Унинг Лонодон клубидаги дебюти бир ҳафтадан сўнг, „Манчестер Cитй“ га қарши ўйинда бўлиб футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилди[22]. У ўзининг биринчи голини 24-сентябр куни Англия Лига кубоги учинчи босқичида қуйи дивизион вакилларидан бири бўлмиш „Барроw“ устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда киритди[23]. У дебют мавсумини 51 ўйиндан майдонга тушиб жами тўққизгол муаллифига айланди. Шунингдек УЭФА Конференсиялар лигасида ва ФИФА Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритди[24][25][26][27][28].

Статистикаси

Клуб

205-йил 13-июл ҳолатига ко'ра[29]
Клублар миқёсидаги турли турнирлар доирасидаги статистикаси
Клуб Мавсум Лига Миллий кубоклар[а] Лига кубоги[б] Европа Бошқа Тотал
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Брага 2016–2017[30] Примеира Лига 2 1 0 0 0 0 0 0 — 2 1
2017–2018[31] Примеира Лига 1 0 0 0 0 0 0 0 — 1 0
Умумий 3 1 0 0 0 0 0 0 — 3 1
Лазио (ижара) 2018–2019[32] Сериэ А 4 0 1 0 — 0 0 — 5 0
Wолверҳамптон Wандерерс 2019–2020[33] Премер-лига 29 3 2 0 2 0 11[c] 2 — 44 5
2020–2021[34] Премер-лига 31 5 3 0 1 0 — — 35 5
2021–2022[35] Премер-лига 13 1 0 0 0 0 — — 13 1
2022–2023[36] Премер-лига 18 0 0 0 1 0 — — 19 0
2023–2024[37] Премер-лига 20 2 4 1 0 0 — — 24 3
Умумий 111 11 9 1 4 0 11 2 — 135 14
Челсеа 2024–2025[38] Премер-лига 35 4 2 0 1 1 7[д] 1 6[э] 3 51 9
2025–2026[39] Премер-лига 0 0 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Умумий 35 4 2 0 1 1 7 1 6 3 51 9
Карерасидаги умумий 153 16 12 1 5 1 18 3 6 3 194 24

Терма жамоа

2025-йил 8-июн ҳолатига кўра[40]
Терма жамоа сафиги ўйинлар ва голлар сони, йиллар кесимида
Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Португалия 2020 1 1
2021 2 0
2023 2 0
2024 9 1
2025 3 0
Умумий 17 2
2025-йил 15-ноябр ҳолатига кўра
Биринчи кўрсатилган ҳисоб Нето гол урганданги ҳолат, иккинчиси якуний натижа[40]
Нето томонидан терма жамоа сафида киритилган голлар рўйхати
№ Сана Жамоа сафидаги ўйини Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2020-йил 11-ноябр 1 Эстáдио да Луз, Лиссабон, Португалия  Андорра 1–0 7–0 Ўртоқлик учрашуви
2 2024-йил 15-ноябр 14 Эстáдио до Драгãо, Порто, Португалия  Полша 4–0 5–1 УЭФА Миллатлар лигасининг 2024–25-йилги мавсуми А лигаси

Манбалар

  1. ↑ „Премиэр Леагуэ cлубс публиш 2019/20 ретаинед лисц“. Премиэр Леагуэ (2020-йил 26-июн). Қаралди: 2020-йил 12-июл.
  2. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Поланд 2019: Лист оф Плаерс: Португал“. ФИФА (2019-йил 13-июн). 2020-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Педро Нето“ (пт). Маис Футебол. Қаралди: 2021-йил 25-апрел.
  4. ↑ „Сп. Брага Б-ФC Порто Б, 2–3: Витóриа гаранте перманêнcиа аос драгõэс“ (пт) (2017-йил 7-май). 2018-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-август.
  5. ↑ „Сп. Брага-Наcионал, 4–0 (ресултадо финал)“ [Сп. Брага-Наcионал, 4–0 (финал сcоре)] (пт). Маис Футебол (2017-йил 14-май). Қаралди: 2017-йил 18-август.
  6. ↑ „Жовем де 17 анос фез ҳистóриа пело Сп. Брага cом эсте голо“ (пт) (2017-йил 14-май). 2018-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-август.
  7. ↑ „Cомуниcато 31.08.17“ [Анноунcемент 31.08.17] (ит). С.С. Лазио (2017-йил 31-август). 2017-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-сентябр.
  8. ↑ Риндоне, Даниэле. „Лазио, и бабй д'оро Нето э Жордао пагати 26 милиони“ (ит) (2017-йил 31-август). Қаралди: 2017-йил 9-сентябр.
  9. ↑ Сала, Федериcо. „Лазио-Жувентус 1–2: Cанcело э Роналдо фирмано ла римонта бианcонера“ (ит) (2019-йил 27-январ). Қаралди: 2024-йил 25-сентябр.
  10. ↑ „Cомуниcато 02.08.2019“ [Анноунcемент 02.08.2019] (ит). С.С. Лазио (2019-йил 2-август). 2019-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-август.
  11. ↑ Дойле, Паул. „Wолвес фаcе Торино афтер стролл он эасй стреэт сеэинг офф Пюник“ (2019-йил 14-август). Қаралди: 2019-йил 15-август.
  12. ↑ Стоне, Симон „Wолверҳамптон Wандерерс 1–1 Манчестер Унитед“. ББC Спорт (2019-йил 19-август). Қаралди: 2019-йил 19-август.
  13. ↑ Стоне, Симон „Wолвес 2–0 Wатфорд: Wолвес беат Wатфорд фор фирст Премиэр Леагуэ wин“. ББC Спорт (2019-йил 28-сентябр). Қаралди: 2019-йил 28-сентябр.
  14. ↑ Сандерс, Эмма „Ливерпоол 1–0 Wолвес: Садио Мане сcорес wиннер то сенд Редс 13 поинц cлеар“. ББC Спорт (2019-йил 29-декабр). Қаралди: 2020-йил 1-январ.
  15. ↑ Магоwан, Алистаир „Wатфорд 2–1 Wолверҳамптон Wандерерс“. ББC Спорт (2020-йил 1-январ). Қаралди: 2020-йил 1-январ.
  16. ↑ Сутcлиффе, Стеве „Wолверҳамптон Wандерерс 1–0 Фулҳам: Педро Нето'с гоал cондемнс виситорс то фоуртҳ страигҳт лосс“. ББC Спорт (2020-йил 4-октябр). Қаралди: 2020-йил 4-октябр.
  17. ↑ „Педро Нето: Wолвес wингер cоммиц то cлуб унтил 2025“. ББC Спорт (2020-йил 3-ноябр). Қаралди: 2020-йил 4-ноябр.
  18. ↑ Маил, Симон. „Калаждзиc cомплетес Wолвес cомебаcк wин ат 10-ман Боурнемоутҳ“ (2023-йил 21-октябр). Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  19. ↑ Стоне, Симон „Wест Бром 0–2 Wолвес: Виситорс прогресс афтер cроwд троубле сеэс гаме суспендед“. ББC Спорт (2024-йил 28-январ). Қаралди: 2024-йил 28-январ.
  20. ↑ „Челсеа cомплете Педро Нето сигнинг!“. Челсеа Ф.C. (2024-йил 11-август). Қаралди: 2024-йил 11-август.
  21. ↑ „Челсеа сигн £54м Нето фром Wолвес“. ББC Спорт (2024-йил 11-август). Қаралди: 2024-йил 11-август.
  22. ↑ „Матч репорт: Челсеа 0–2 Ман Cитй“. Челсеа Ф.C. (2024-йил 18-август). Қаралди: 2024-йил 23-август.
  23. ↑ Риндл, Жоэ „Челсеа 5–0 Барроw“. ББC Спорт (2024-йил 24-сентябр). Қаралди: 2024-йил 25-сентябр.
  24. ↑ Беглей, Эмлйн „Реал Бетис 1–4 Челсеа“. ББC Спорт (2025-йил 28-май). Қаралди: 2025-йил 28-май.
  25. ↑ Гҳура, Жаптеж „Градинг эверй Челсеа плаер фор тҳеир перформанcес овер тҳе паст сеасон“. Ҳайтерс ТВ (2025-йил 29-май). Қаралди: 2025-йил 30-май.
  26. ↑ „Ферреира анд Нето'с Палмеирас cоннеcтион“. ФИФА (2025-йил 3-июл). Қаралди: 2025-йил 13-июл.
  27. ↑ Кинселла, Низаар „'И wант то wин ит фор Диого Жота'“. ББC Спорт (2025-йил 9-июл). Қаралди: 2025-йил 13-июл.
  28. ↑ Беглей, Эмлйн „Челсеа 3–0 ПСГ“. ББC Спорт (2025-йил 13-июл). Қаралди: 2025-йил 13-июл.
  29. ↑ Педро Нето Соccерwай сайтида
  30. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2016/2017“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  31. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2017/2018“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  32. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2018/2019“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  33. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2019/2020“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  34. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2020/2021“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  35. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2021/2022“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  36. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2022/2023“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  37. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2023/2024“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  38. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2024/2025“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  39. ↑ „Гамес плаед бй Педро Нето ин 2025/2026“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2025-йил 13-июл.
  40. ↑ 40,0 40,1 „Педро Нето“. ЭУ-Фоотбалл.инфо. Қаралди: 2020-йил 11-ноябр.

Ҳаволалар