Пекарсимонлар (Таяссуидаэ) — кавш қайтармайдиган жуфт туёклилар оиласи. Узунлиги 100 см гача, вазни 30 кг гача, бўйи 44—57 см. Ташқи қиёфаси чўчқага ўхшаб кетади; оёқлари ингич-ка, орқа оёқлари 3 бармокли. Ошқозони 2 бўлмадан иборат. Гавдаси орқасида мускус типидаги бези бор. 2 уруғи, 3 тури Америка қитъасида, асосан, Шимолий Американинг жан.-ғарбий қис-мида, Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган. Полигам, ўрмонларда пода бўлиб яшайди. Ҳар хил озиқланади. 1—2 та бола туғади. Бўғозлик даври 142—158 кун. Гўшти ва териси учун овланади. 1 тури Халқаро Қизил китобга ки-ритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил