Пекин карами (Брассиcа пекиненсис) — карамгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик сабзавот экини. Ватани — Хитой ва Япония. Пекин карамининг банди йўқ. Барги асослари илдизга яқин жойда қисман зич жойлашган. Карам бошлари узунлиги 30—45 см, диаметри 8—10 см. Барг уз. 30—60 см, қирралари тўлқинсимон, барг шапалоги майин. Ранги оч яшил, бир оз тукли. Пекин карами илиқ об-ҳаволи, ёғингарчилик кўп ерларда яхши усади. Пекин карами эртапишар Пекин карами, ўсимлик. Уруғдан униб чиққач, 18—25 кунда баргларини истеъмол қилиш мумкин, 40—45 кунда барглари, 50—60 кунда карамбоши пишади. Барг таркибида 75 – 80 мг% витамин С, 6,1-8,6 % қуруқ моддалар, 1— 1,5% қанд бор. Тузланади, маринадла-нади, консервалар тайёрланади. Ўзбекистонда ёзнинг 2ярмида экилади. Ҳосилдорлиги 200— 300 с/га. Пекин карами иссиқхоналарда ҳам кўп ўстирилади, ҳосилдорлиги ҳар м2 да 4–7 кг ни ташкил этади. Ўзбекистонда Пекин карамининг Хибинская нави экилади[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил