Пектусан тог'и - Шимолий Корея ва Хитой о'ртасидаги чегарада жойлашган вулқон маркази.[1]

Пектусан

Паэкту вулқони, 2003-йил апрел. НАСА сурати.
Бошқа номи (кор. 백두산?, 白頭山?), (хитойча: 长白山)
Жойлашуви Shimoliy Koreya bayrogʻi КХДР , Xitoy bayrogʻi Хитой
Тоғ тизмаси Манчжурия-Корея тог'лари
Чўққиси 2744
Баландлиги 2593
Илк кўтарилиши 1903

Осмоности ко'ли - дунёдаги энг баланд ко'л. У тог'нинг энг тепаси жойлашган. Бу ҳудудда корейслар ва манчурияликлар ўз ота-боболарининг ери деб билишади. Манжурлар - эрта даврда Хитойнинг шимоли-шарқин яшаган халқ. Баэкдусан - Пектусан тог'ларининг энг баланд чо'ққиси. Бу корейс тилидан таржима қилганда “оқ бошли тоғлар” деган ма’нони англатади. Тог'нинг минтақавий тарихи ҳақида ко'плаб мунозаралар бўлган. Тог' тепасидаги ко'л милоддан аввалги 969-йили катта отилиш натижасида ҳосил бо'лди. Ва отилиш пайтидаги вулқон кули жуда узоққа тарқалган. Тадқиқотчилар отилган кул қолдиқлари Япониядаги Хоккайдо оролининг жанубий қисмида кузатдилар. Бу Кореядаги энг баланд тог' ҳисобланади. Тоғдан Сунгари, Тумен (Думан) ва Ялу (Аммок) дарёлари бошланади. Кўлнинг айланаси 12—14 км, ўртача чуқурлиги 213 м, энг кам чуқурлиги 384 м. Тог'даги магма даражаси доимий равишда ошиб бормоқда. Шу туфайли тог'нинг ҳажми йилига 3 мм га ошади. Тог' тепасида жойлашган ко'л шимолга оқиб, шаршарагача давом этади. Ко'лда сув ҳайвонларининг айрим турлари яшайди. Ко'л октябрдан июн ойининг о'рталарига қадар музлайди. Паэктусан тог'идаги Ланггун чо'ққиси доимо қор билан қопланган. Йўлбарс, айиқ, леопард ва ёввойи чўчқа каби ёввойи ҳайвонларни Паэктусан тоғида учратиш мумкин.[2]

Флора ва фауна

Бу тог'да одамлар узоқ вақтдан бери ёввойи женшен илдизини йиг'ишган. Хитойда у Чангбаишан тог'ининг "Уч хазинаси" дан бири ҳисобланади. Бу ерда женшен ҳақидаги ко'плаб халқ афсоналари пайдо бўлган, масалан, "Бо'ри Геншен". 1982-йилда бу ерда Халқ мажлисида сақланаётган 460 грамм оғирликдаги женшен илдизи топилган.

Манбалар

  1. ↑ „백두산 (아시아 산) [白頭山“] (ко). Кореа Британниcа. 2011-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-май.
  2. ↑ Алматы: “Аруна” баспасы. 208 бет. Сер.:“1100 қызықты дерек”