Пеле (Эдсон Арантис ду Насименту) (1940-йил 21-октабр, Трес-Корасойнс, Минас-Жерайс штати — 2022-йил 29-декабр) — бразилиялик футболчи. 3 карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970). 1956-1974-йилларда „Сантос“ клубида, 1957-1970-йилларда Бразилия терма жамоаси таркибида ўйнаган. „Сантос“ футболчилари билан бирга Жанубий Америка чемпионлари кубоги ва қитъалараро кубок эгаси (1962, 1956). 1957—1977-йилларда 1300 га яқин тўп (футбол тарихида рекорд натижа) киритган. „Футбол қироли“ номи билан машҳур. Турли мамлакатларда унга бағишлаб 90 дан ортиқ қўшиқ тўқилган. „Менинг ҳаётим ва ажойиб ўйин“ (1977) китобининг муаллифи[2].

Пелé

1970-йилда Пелé Бразилия билан
Таваллуди 23-октябр 1940-йил[ноте 1]
Вафоти 29-декабр 2022-йил(2022-12-29)
(82 ёшда)
Сãо Пауло, Бразил
Дафн этилган жойи Мемориал Неcрóполе Эcумêниcа, Сантос, Сãо Пауло
Касби
  • Футболчи
  • Сиёсатчи
Бўйи 1.73 м (5 фт 8 ин)
Турмуш ўртоғи
  • Росемери дос Реис Чолби
    (турм. 1966; ажр. 1982)
  • Ассíриа Лемос Сеихас
    (турм. 1994; ажр. 2008)
  • Марcиа Аоки (турм. 2016)
Болалари 7 та, шу жумладанединҳо анд Жошуа Насcименто
Отаси Дондинҳо
Қариндошлари Зоcа (Ака)
Пелé
Амплуаси Ҳужумчи, Вингер
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1953—1956 Бауру
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1956—1974 Сантос 583 (569)
1975—1977 Неw Ёрк Cосмос 64 (37)
Тотал 647 (606)
Миллий терма жамоа
1957—1971 Бразилия 92 (77)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
1-Спорт вазири
Мансаб даври
1995-йил 1-январ – 1998-йил 30-апрел
Президент Фернандо Ҳенриқуэ Cардосо
Ўтмишдоши Янги ташкил этилган
Вориси Рафаэл Греcа (Спорт ва туризм вазири)
Имзоси

Пеле ўйинчи сифатида уч марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган дунёдаги ягона футболчи. Тўртта жаҳон чемпионати иштирокчиси. 1970-йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси. 1958-йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси . 1973-йил Жанубий Американинг энг яхши футболчиси. Икки марта жаҳон чемпионатларининг рамзий терма жамоалари аъзоси. Қитъалараро кубок ва Либертадорес кубогининг икки карра ғолиби, қитъалараро чемпионлар Суперкубоги ғолиби , Сан-Паулу штатининг ўн карра чемпиони , Рио Сан-Паулу турнирининг тўрт карра ғолиби.

ФИФА футбол комиссиясига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси. Ташкилотнинг расмий сайтида овоз бериш орқали Пеле ХХ асрдаги иккинчи энг яхши футболчи. У Халқаро Олимпия Қўмитаси маълумотларига кўра ҳам ХХ асрнинг энг яхши спортчиси ҳисобланади.

Пеле Тиме журнали бўйича дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири. У спортдаги ажойиб ютуқлари учун Бразилия олтин медали билан тақдирланган. 1995-1998 йилларда Бразилия спорт вазири лавозимида ишлаган.

2022-йил 29-декабрда узоқ давом этган хасталикдан сўнг 82 ёшида шифохонада вафот этди[3].

Шахсий ҳаёти

1966-йилда Пеле Росемериэ дос Реис Чолби билан турмуш қурди. Улар учта фарзанд кўришди: Келлй Чристина (1967), Эдсон (1970) ва Женнифер (1978). Пеле ва Розмери 1982-йилда ажрашган. 1994-йилда Пеле иккинчи марта турмуш қурди. Рафиқаси Ассурия Лемос Сеихас билан 2008-йилгача яшади. 2008-йилда жуфлик ажрашди. Уларнинг бу никоҳдан Жошуа ва Селест исмли эгизаклари бор. 2016-йил июл ойида у учинчи марта, япон миллатига мансуб 50 ёшли бразилиялик ишбилармон аёл Марсия Сибели Аоки билан тумуш қурди.

Касаллик ва ўлим

2021-йил сентабрида Пеле йўғон ичакнинг ўнг томонидаги ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилинди. 2022-йилнинг январида Пеле кимётерапия билан даволаниши малум қилинди. 2022-йил 29-декабрда у Бразилиянинг Морумби туманида оғир ва узоқ давом этган касалликдан сўнг 82-ёшида вафот этди. Пеле вафоти муносабати билан Бразилияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Футболчи билан хайрлашув 2023-йил 2-январ куни кундузи " Сантос " клуби — Вила Белмиро стадионида бўлиб ўтади, маҳаллий нашрларнинг ёзишича, жасад солинган тобут майдон марказига ўрнатилади. У Сантос шаҳридаги Вертикал қабристонга дафн этилади.

Карера

Сантос Футбол клуби
Клуб Мавсум Cампеонато Паулиста Рио-Сãо Пауло Cампеонато Брасилеиро Сéриэ А Маҳаллий мусобақалар.

Жами

Халқаро мусобақалар Жами
Cопа Либертадорес Қитъалараро кубок
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Сантос 1956 0* 0* 1 1 1 1
1957 14+15* 19+17* 9 5 38* 41* 38* 41*
1958 38 58 8 8 46 66 46* 66*
1959[4] 32 45 7 6 4* 2* 39 51 43* 53*
1960[5] 30 33 3 0 0 0 33 33 0 0 0 0 33* 33*
1961 26 47 7 8 5* 7 33 55 0 0 0 0 38* 62*
1962 26 37 0 0 5* 2* 26 37 4* 4* 2 5 37* 48*
1963[6] 19 22 8 14 4* 8 27 36 4* 5* 1 2 36 51*
1964 21 34 4 3 6* 7 25 37 0* 0* 0 0 31* 44*
1965 28 49 7 5 4* 2* 39 54 7* 8 0 0 46* 64*
1966 14 13 0* 0* 5* 2* 14* 13* 0 0 0 0 19* 15*
1967 18 17 14* 9* 32* 26* 0 0 0 0 32* 26*
1968 21 17 17* 12* 38* 28* 0 0 5 1 43* 30*
1969 25 26 12* 12* 37* 38* 0 0 0 0 37* 38*
1970 15 7 13* 4* 28* 11* 0 0 0 0 28* 11*
1971 19 6 21 1 40 7 0 0 0 0 40 7
1972 20 9 16 5 36 14 0 0 0 0 36 14
1973 19 11 30 19 49 30 0 0 0 0 49 30
1974 10 1 17 9 27 10 0 0 0 0 27 10
Умумий 410 468 53 49 173* 101* 636* 618* 15 17 8 8 659 643
Неw-Ёрк Cосмос рекордлари
Клуб Мавсум Лига Пост мавсуми Бошқалар Жами
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Гоалс
Неw Ёрк Cосмос 1975 9 5 - 14 12 23 17
1976 22 13 2 2 18 11 42 26
1977 25 13 6 4 11 6 42 23
Жами 56 31 8 6 43 27 107 66

Халқаро

92 та расмий ўйинда 77 та гол урган Пеле футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади [7][8].

Халқаро рекорд
Жамоа Йил Ўйин Голлар Ўртача гол
Бразилия 1957 2 2 1.00
1958 7 9 1.28
1959 9 11 1.22
1960 6 4 0.67
1961 0 0 —
1962 8 8 1.00
1963 7 7 1.00
1964 3 2 0.67
1965 8 9 1.12
1966 9 5 0.55
1967 0 0 —
1968 7 4 0.57
1969 9 7 0.77
1970 15 8 0.53
1971 2 1 0.50
Умумий 92 77 0.84

Хулоса

Пеленинг голлар ва ўйинлар статистикаси манбалар орасида асосан ўртоқлик ўйинлари туфайли фарқланади. РСССФ таъкидлашича, Пеле 851 та расмий ўйинда 778 та гол урган[9]. Қуйидаги жадвал РСССФ (2021) нинг сўнгги эълонига асосланган.

Жамоа Ўйинлар Голлар
Сантос ФC 666 644
Неw Ёрк Cосмос 64 37
Бразил 92 77
Миллий жамоа 4 4
Сãо Пауло 15 12
Бошқа жамоалар 5 2
Умумий 851 778

Филмография

Йил Номи Рол Изоҳ
1969 Ос Эстранҳос Плíнио Помпеу Телевизион сериал
1971 О Барãо Отело но Барато дос Билҳõэс Доктор Арантес
1972 А Марча Чиcо Бондаде
1981 Эсcапе то Виcторй Капрал Луис Фернандес
1983 А Минор Мираcле Ўзи
1985 Педро Миcо
1986 Ҳоцҳот Сантос
1986 Ос Трапалҳõэс э о Реи до Футебол Насcименто
1989 Солидãо, Ума Линда Ҳистóриа де Амор
2001 Мике Бассетт: Энгланд Манагер Ўзи
2016 Пелé: Биртҳ оф а Легенд Меҳмонхона қабулхонасида ўтирган одам Камео

Изоҳлар

  1. ↑ Аccординг то Пелé, ҳис биртҳ cертифиcате листед 21 Оcтобер 1940 инcорреcтлй[1].

Манбалар

  1. ↑ „Пелé, wҳо росе фром а Бразилиан слум то беcоме тҳе wорлд'с греатест соccер плаер, диэс ат 82“. Лос Ангелес Тимес (2022-йил 29-декабр). 2022-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „ҳттпс://кун.уз/25532663“.
  4. ↑ Понтес, Риcардо; Бови Диого, Жулио „Бразил Cуп 1959“. РСССФ Бразил (2009-йил 9-феврал). Қаралди: 2014-йил 16-июн.
  5. ↑ Понтес, Риcардо; Бови Диого, Жулио „Бразил Cуп 1960“. РСССФ Бразил (2009-йил 18-июн). Қаралди: 2014-йил 16-июн.
  6. ↑ Понтес, Риcардо; Бови Диого, Жулио „Бразил Cуп 1963“. РСССФ Бразил (2009-йил 18-июн). Қаралди: 2014-йил 16-июн.
  7. ↑ „Пеле ҳелпс Бразил то Wорлд Cуп титле“. Ҳисторй. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
  8. ↑ „Лионел Месси Эқуалс Wорлд Cуп Реcорд Сет Бй Cристиано Роналдо Анд Пеле“. Спорц Иллустратед. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
  9. ↑ Колос, Владимир „Пролифиc Сcорерс Дата“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2021-йил 2-феврал). Қаралди: 2021-йил 13-феврал.

Ҳаволалар



Андоза:Пелé