Pelagial
Пелагиал (юн. пелагос — денгиз) — денгиз, океан ва кўлларда сувнинг тирик организмлар яшайдиган қатлами (сув тубидан бошлаб сув юзасигача); бентал (сув туби) тушунчасининг акси. П.да яшовчи организмлар планктон, нектон (фаол сузадиган организмлар), нейстон (сув юзасида яшайдиган организмлар) гуруҳларга бўлинади. Денгиз ва океанларда П. қатламни ҳам яшаш шароити ва организм таркиби бўйича бир неча зонага бўлиш мумкин. Тари-хий ривожланиш давомида П. организмларда яшаш шароитига нисбатан турлича мосланишлар пайдо бўлган. Масалан, сувўтлар ва сифонофораларнинг газ тўлдирилган пуфаклари, медузаларнинг сувга бой лиқилдоқ гавдаси, кўпчилик микроскопик организмларнинг гавда юзасини кенгайтиришга имкон берадиган ўсимталари нейстон, баликлар ва бошоёкли моллюскаларнинг сузгичлари ва гавдасининг суйри шакли нектон организмлар учун хос. П. ўсимликлар (фитопланктон) океанда органик модданинг асосий қисмини ҳосил қилади. Ҳалок бўладиган диатом сувўтлар, бир ҳужайрали қайвонлар (нурлилар, фораминифералар ва бошқалар) денгиз тубида чўкма жинслар ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |