Penoplastlar
Пенопластлар, ғовак полимер материаллар — газ билан тўлдирилган пластмассалар. Газ бир-бирига туташмаган бўшлиқ (катак)лар ичида бўлади. П.нинг ҳажмий массаси кичик; иссиқлик, товуш, сув ва электр ўтказмайди. П.нинг хоссаси кўпикланиш даражаси, ғовакларининг тузилиши ва полимернинг кимёвий табиатига боғлиқ.
П. полимерларни юқори эластик ҳолатда кўпиклаштириш ва қовушоқ суюқ полимер композициясини кўпиклаштириш усулида тайёрланади.
П. куч конструксияларининг мустах, камлигини ошириш мақсадида уларнинг элементларига, юқори эластик хусусиятга эга бўлган материалларга тўлдиргич сифатида, конструксион элементларда иссиқликни изолясиялашда ишлатилади. Радио ва электр техника қурилмаларида, сузиш қурилмаларининг чўкмайдиган қисмлари ва деталларини тайёрлашда, мебеллар, кийимлар ишлаб чиқариш ва бошқаларда қўлланади. П. тайёр прессланган ва ярим фабрикат ҳолда чиқарилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |