Pensiya
Пенсия (лотинча: пенсио — тўлов) — фуқароларга давлат ёки бошқа субектлар томонидан қонунда белгиланган ҳолларда мунтазам ва, одатда, умр-бод тўланадиган тўловлар. Ижтимоий таъминот шакли ҳисобланади.
Тавсифи

Пенсия — фуқароларнинг пенсия ёшига етганидан кейин, меҳнатга лаёқацизлик, боқувчисини йўқотганлик ёки узоқ муддатли касбий фаолият билан боғлиқ ҳолда таъминлаш учун кафолатланган ойлик пул тўловидир.[1].
Тарихи
Римда
Рим империясида биринчи марта ҳарбий пенсиялар Гуй Юлий Цезар томонидан киритилган[2].
Ислом давлатида
ВИИ асрда халифа Умар томонидан халифаликда хайрия шакли сифатида пенсиялар жорий этилди. Ҳукумат хазинасига йиғилган солиқлар (шу жумладан закот ва Жизя) муҳтожларга, шу жумладан камбағалларга, қарияларга, етимларга, бева аёлларга ва ногиронларга ёрдам бериш учун ишлатилган.
Франсияда
Биринчи марта "пенсия" сўзи (лотин пенсионидан — "то'лов") ХВ асрнинг иккинчи ярмида Лоуис ХИ даврида Париж ҳисоб палатасининг ҳужжатларида пайдо бўлди ва ҳар йили инглиз қироли Эдуард ИВ Уилям Хастингснинг биринчи палатаси ва бошқа инглиз расмийлари. Аслида, бу пора эди.
Лоуис ХИВДА пенсияларни тўлаш алоҳида аҳамиятга эга бўлди, унинг тахаллусларидан бири "боқувчи шоҳ"эди. Қироллик пенсияларини тайинлаш ёши ҳеч қандай рол ўйнамади. Мисол учун, Лоуис ХИВ шоир Сcарроннинг ёш бева аёлига йилига икки минг ливрадан пенсия берди, кейинчалик қиролликка айланди ва Марқуис Де Ментенон номи билан машҳур бўлди[3].
1673 да Франсиядаги денгиз кучлари ходимлари учун пенсия таъминоти жорий этилди. Буюк Франсия инқилоби даврида 1790да ўттиз йил хизмат қилган ва эллик ёшга тўлган давлат хизматчилари учун пенсия тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Пруссия 1825да расмий шахслар учун биринчи пенсия жамғармаси ташкил этилди[4]. 1889-йилда Германияда, 1891-йилда Дания, 1908-йилда Буюк Британияда, 1910-йилда Франсияда оммавий ва универсал пенсия таъминоти биринчи бўлиб Германияда пайдо бўлди. Бу суғурта мукофотлари ҳажми ва суғурта ходимларининг иш ҳақи, қарилик, ногиронлик ва боқувчисини йўқотишнинг мажбурий пенсия суғуртаси ишчилар билан пенсиялар ҳажмини боғловчи назарда тутилган[6].
Швецияда
Универсал пенсия суғуртаси биринчи марта 1913-йилда Швецияда қонуний жорий этилди, лекин уларнинг вақт учун муҳим эди-да, қонун билан белгиланган тўлов миқдори, лекин қариялар учун ғамхўрлик давлат тизимининг мавжудлигини англатади қашшоқлик, чиқиб олиш учун рухсат йўқ эди[7].
Австрияда
Австрияда пенсия таъминоти 1906-йилда пайдо бўлди[8]: 1906-йилда Австрияда оқ ёқалар учун пенсия суғуртаси жорий этилди[9] ва 1928-йил июл ойида ўрмон ва қишлоқ хўжалиги ходимларини ижтимоий суғурта қилиш тўг'рисидаги қонун қабул қилинди [10].
Японияда
Японияда пенсиялар 1942-йилда киритилган, аммо аслида фақат 1954-йилда тўланган [16], жанубий Кореяда пенсиялар 1988-йилда киритилган [17]. Айни пайтда, Япония ҳукумати ялпи ички маҳсулотга нисбатан давлат пенсиялар 2% субсидия юбориш[18]. Қадимги аҳоли муаммосидан ташқари, Япония пенсия жамғармаси фонд бозорларида муваффақияцизликка учраган инвестициялар натижасида жуда кўп пул йўқотади[19].
Жанубий Америкада
Пенсиялар 1928-йилда, Уругвайда — 1928-йилда, Бразилияда — 1934-йилда, Эквадорда — 1935-йилда, Перуда — 1936-йилда, ХМТнинг тавсиялари ва Уилям Беверижнинг 1942-йилги ҳисоботи таъсири остида, пенсиялар Венесуэлада (1940-йил), Панама (1941-йил), Коста-Рика (1941-йил), Мексика (1943-йил), Парагвай (1943-йил), Колумбия (1946-йил), Доминикан Республикаси (1947-йил), Салвадор давлат тузуми[таҳрир] 1980-йилларда лотин Америкасида пенсия тизимларини ислоҳ қилиш бошланди[21].
Ирландияда
Ирландияда бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. яхшиямки, 1963гача эмас эди. 1990-хгача Ирландияда туғилиш даражаси 1960-х дан кейин аниқ бир авлод бўлиб, оддий репродуктивлик даражасидан юқори бўлиб, атрофдаги Европа мамлакатларидан[23][ҳақиқатнинг аҳамияти].
Осиёда
Хитойда ҳали ҳеч умумий пенсия бор: энди Хитойда пенсия аҳоли 66% қабул — "CЕИC ко'ра, 60 ёшдан 230,8 миллион одамлар, давлат то'ловлар фақат 152,7 миллион кишини қабул" [24]. 1951-йилда Малайзияда деярли барча ишлайдиган аҳолини қамраб олган ишчилар жамғармаси пайдо бўлди. Шу каби жамғарма маблағлари Ҳиндистон, Индонезия, Непал ва айрим Африка мамлакатларида мавжуд: Гамбия ва Замбия[25].
Миқдори
Пенсия миқдорини автоматик ошириш тизими биринчи марта 1922-йилда Дания, кейин Исландия ва Люксембургда — 1946-йилда, Франсияда — 1948-йилда, Белгия, Чили, Финландия, Исроил, Нидерландия ва Швецияда 1950-йилларда киритилди[26].
Мураккаб демографик ҳолат (бир ишчи 3 нафар пенсионерни ўз ичига олади ва 2011-йилда ўртача пенсия 500 эвродан пастга тушиб кетган) Италияни пенсия ислоҳотини ўтказишга мажбур қилди[27]. 2012-йил 1-январдан бошлаб Италияда 20 йиллик мажбурий тажриба, эркаклар учун бир хил пенсия муддати, шунингдек, 41 йил ва 6 ойлик аёллар ва 42 йил ва 6 ойлик эркаклар учун 2014-2015-йиллар учун меҳнат стажига эга бўлган тақдирда эрта пенсияга чиқиш ҳуқуқи [28]
Ўзбекистон қонунчилигида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан, "ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа холларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга"дир. П., нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Пенсия таъминоти масалалари Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" қонуни (1993-йил 3-сентабр) билан белгиланган. УзР да доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти давлатлараро битимлар (шартномалар)да ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда П. олиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ички ишлар органлари бошлиқлари ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини П. билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тар-тиби УзР қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Айни вақтда уларга "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун асосида пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. П.нинг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг танлашига қараб битта пенсия тайинланади.
Пенсия турлари
Пенсиянинг 3 хил тури мавжуд:
- Ёшга доир пенсия;
- Ногиронлик пенсияси;
- Боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Ёшга доир пенсия
Ёшга доир пенсия ҳам ўз навбатида, 2 хил бўлади:
- Умумий асосларда тайинланадиган;
- Имтиёзли асосларда тайинланадиган пенсия.
Умумий асосларда тайинланадиган ёшга доир пенсия
Умумий асосларда тайинланадиган ёшга доир пенсия — эркаклар 60 ёшга тўлганда ва камида 25 и. меҳнат стажига эга бўлганда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлганда тайинланадиган П.дир. Болаларни тарбиялаш учун шарт-шароит яратиш ҳамда аёлларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлигини ошириш мақсадида УзР нинг "Хотинқизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида" (1999 и. 14-апрел) даги қонунига асосан, камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёллар 54 ёшда пенсияга cЁшга доир пенсия.,ҳиқиб, тўлиқ пенсия олишлари мумкин. Бу қонун 1999-йил 1-июлдан кучга кирган. УзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250сонли қарори билан тасдикланган 1, 2, 3 рўйхатларга мувофиқ, фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли асосларда тайинланадиган ёшга доир П. олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Масалан, айрим тоифа фуқаролар, ёшидан катъи назар, ёшга доир пенсияга чиқиши ёки 10 йилга, бошқалари, учун пенсия ёши, талаб этиладиган меҳнат стажи 5 йилга қисқартирилган, баъзи гуруҳ шахслар учун янада имти-ёзлироқ шартлар белгилангандир (лилипутлар ва паканалар учун).
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
- эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
- аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади[3].
Ёшга доир П. ишламайдиган пенсионерларга улар истиқомат қилиб турган жойдаги ижтимоий таъминот органлари томонидан тўлиқ миқдорда тўланади. Ишлаб турган пенсионерларга уларнинг иш жойида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Қоидага кўра, ишлаётган пенсионерларга ёшга доир П.нинг 50% миқдорида тўланади. Бундан истисно тариқасида айрим тоифа ходимларга ёшга доир П. тўлиқ миқдорда тўланади. УзР Пре-зидентининг "Хотинқизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги фармони (1999-йил 17-март)га мувофиқ, ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, провизорлар, ногирон болаларнинг интернат уйлари, "Меҳрибонлик" уйларидаги тарбиячилар, шунингдек, кутубхоначилар сифатида ишни давом эттираётган ва пенсияга чиқиш олдидан мазкур мутахассисликлар бўйича камида 10 йил стажга эга бўлган аёлларга 1999-йил 1-июлдан бошлаб П. тўлиқ миқдорда тўланади.
Ногиронлик пенсияси
Меҳнат қобилиятини амалда узоқ муддатга ёки бу-тунлай йўқотиш (ногиронлик) муносабати билан тайинланади. Ногиронлик П.и ногиронлик қачон бошланганидан: иш давридами, ишга киргунча ёки ишни тўхтатгандан кейинми, бундам қатъи назар, қуйидаги шахсларга тайинланади: мулкчилик шакли, хўжалик юритиш усули ва туридан қатъи назар, корхоналарда, му-ассасалар, ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хо-димларга; жамоа, кооператив, ак-сиядорлик, жамоа корхоналари аъзоси бўлган хрлда у ерда меҳнат қилган шахсларга; қарбий хизматчиларга; бюджетдан ташқари пенсия жамғармасип белгиланган бадалларни мун-тазам тўлаб келган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларга, деҳқон хўжалиги аъзоларига; пенсия жамғармасига тегишли бадаллар тўлангани ҳолда иж-тимоий давлат суғуртаси билан сугурталанмаган бўлсада, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ху-сусида ходимларга тенглаштирилган бошқа шахсларга. Қонунга мувофиқ, ногиронлик пенсияси меҳнатда ма-йиб бўлган ёхуд касб касаллигига чалинганда меқнат стажидан қатъи назар тўланади. Умумий касаллик туфайли ногирон бўлиб қолганда ногиронлик пенсиялари тайинлаш учун муайян умумий меҳнат стажи талаб этилади. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 17моддасида ана шу меҳнат стажлари кўрсатиб ўтилган. Ушбу конунга биноан, 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилгандан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга П. меҳнат стажидан қатъи назар тайинланади. Пенсияни тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 1994-йил 11-майдаги 249қарори билан тасдикланган "Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни такдим этиш ва расмийлаштириш шарти тўғрисида"ги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия жамғармаси маблағи ҳисобидан ҳар ойда бериладиган тўловлардан иборат бўлиб, унинг миқдори вафот этган боқувчининг иш ҳақига, унинг қарамоғида бўлиб келган меҳ-натга крбилияциз оила аъзолари сонига боғлиқдир. Буларга дахлдор масалалар "Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунда кўрсатилган (19, 20моддалар). Эр (хотин)нинг вафот этганлиги сабабли тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсионер бошқа никоҳга кирганда ҳам сақлаб қоли-нади. Бироқ янги никоқга киргандан кейин пенсия тайинлаш учун муро-жаат қилинса, пенсия тайинланмайди. Меҳнатга қобилияциз, яъни 60 ва 55 ёшга кирган ёки ногирон бўлган бува ва бувилар, агар қонунга муво-фиқ, уларни боқиши шарт бўлган кишилари бўлмаса, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қонунда П. ни тайинлаш, ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартиби кўрсатиб ўтилган. П. миқдори меҳнат стажи муддатига боғлиқ бўлиб, у: пенсиянингтаянч миқдори; меҳнат стажи учун пенсиянинг оширилган қис-ми; пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан ташкил топади. Қонунга мувофиқ, П. туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар тушган кундан эъти-боран 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ёшга дойр пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 3 ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади. Ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб 3 ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЕК) томонидан ногиронлик белгиланган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун, 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга — умрбод тайинланади. Пенсионер ногиронларни кайта тиб-бий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади. Боқувчисини йўқотганлик П.и — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия мар-ҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилияциз деб ҳисобланган бутун давр учун: оиланинг эркаклар —60 ёшга, аёллар —55 ёшга тўлган аъзолари учун эса умрбод тайинланади.
Хорижда ишлаётганларга пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи қуйидагича:
- 2019-йил 1-январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
- 2019-йил 1-январдан 2019-йил 31-декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;
- 2020-йил 1-январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Чет элда ишлаётган фуқаро ихтиёрий тарзда Пенсия жамғармасига ўз ҳиссасини қўшса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий солиқларни ўтказган тақдирда, ушбу фуқаронинг иш стажи ҳисобланади. Шунингдек, тўланган маблағларидан келиб чиқиб, пенсия миқдори белгиланади[4].
Пенсионерлар сони
Ўзбекистонда 2021-йил 1-феврал ҳолатига кўра 3 миллион 845 минг 462 нафар шахс пенсия ва нафақа олади[5].
Сўнгги 4 йилда пенсия ва нафақа олувчилар сони қарийб 20 фоизга ошган:
- 2017-йилда – 3 миллион 141 минг 100 нафар;
- 2018-йилда – 3 миллион 296 минг 700 нафар;
- 2019-йилда – 3 миллион 484 минг 800 нафар;
- 2020-йилда – 3 миллион 677 минг 700 нафарни ташкил этган[5].
Пенсия тайинлашда янги тизим
Ўзбекистонда фуқароларга пенсия тайинлашда янги электрон шаклдаги тизим йўлга қўйилади. Бу бўйича „Фуқароларга давлат пенсиясини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарор лойиҳасида эълон қилинди.
Жорий қилинаётган қарорга биноан, 2022-йил 1-апрелдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаш фуқароларнинг „Ягона меҳнат миллий тизими“ идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда – ЙАММТ ИДАК)га киритилган меҳнат стажи, олий ўқув юртларидаги кундузги таълим ва ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги электрон маълумотлар асосида амалга оширилади[6].
Адабиёт
- "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига шарҳлар, Т., 1995; Ўзбекистон Республикасининг имтиёзли пенсия таъминоти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳужжатлари, Т., 2000; Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, Т., 2000.
Анвар Иноятов.[7]
Ҳаволалар
- ↑ Пенсия // Большая российская энциклопедия : [в 35 т.] / гл. ред. Ю. С. Осипов. — Андоза:М. : Большая российская энциклопедия, 2004—2017.
- ↑ „1.1. История возникновения пенсии“. 2018-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-феврал.
- ↑ „Ўзбекистонда эркаклар 25 йил иш стажига эга бўлиб, 58 ёшда пенсияга чиқиши мумкинми?“. Бугун.уз. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 02-04-2021.
- ↑ „Хорижда ишлаётганларга пенсия қай тартибда ҳисобланиши маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-10 санасида архивланган)
- ↑ 5,0 5,1 „Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 01-04-2021. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-13 санасида архивланган)
- ↑ „Ўзбекистонда фуқароларга пенсия тайинлашда янги тизим жорий қилинади“. Бугун.уз. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-03-2021.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |