Пентатлон — бир стадияга югуриш, босқон ва найза улоқтириш, узоққа сакраш ҳамда курашдан иборат бешкурашдир. Барча турлар би кун мобайнида ўтказилган.

Римликлар босқинидан кейин Олимпия ўйинлари ўз мазмунини йўқотади. Христиан дини киритилганидан кейин спорт ўйинларига ўзга дин маросими сифатида баҳо берилиб, милодий 394-йилда император Феодосий И Олимпия ўйинларини тақиқлаш бўйича фармонга имзо чекади.

Антик мусобақалар тазйиққа учраганига қарамай, Олимпиада ғояси бутунлай йўқ бўлиб кетмади. Масалан, Англияда ХВИИ асрда Олимпия мусобақалари бир неча бор ўтказилган, кейинроқ шу каби беллашувлар Франсия, Грецияда ҳам ташкил этилган. Бу тадбирлар минтақавий характерга эга бўлган.

Қадимги юнонларда Олимпия ўйинлари қаҳрамонлари номларини Алфей дарёси яқинида ўрнатилган мармар устунга ёзиб қўйиш анъанага айланган. Биринчи Олимпия ўйинларининг ўтказилган санаси, яъни милоддан аввалги 776-йил ва қадимги Олимпия ўйинларининг биринчи ғолиби элидалик ошпаз Короибос тўғрисида маълумотларни инсоният ана шу мармар устундаги ёзувлардан билиб олган.

395-йилда Алфей дарёси қирғоқларида византияликлар ва готларнинг тўқнашуви юз берди ва кескин жанглар натижасида Олимпия харобага айланди. 426-йилда (31 йилдан сўнг) Феодо сий ИИ худоларга сиғинадиган ибодатхоналарни ёқиб юборишни буюрди, 100 йилдан сўнг эса икки марта содир бўлган зилзила туфайли Олимпия вайрон бўлди. Сўнг Алфей ва Кладей дарёлари суви тошиб, қолган иншоотларни ҳам ювиб кетди ва Олимпия қум ҳамда ботқоқлик қаърига кириб йўқолди.

Олимпиянинг тикланиши

Бир ярим минг йил мобайнида Олимпиянинг шонли тарихи тупроқ остида кўмилиб ётди. Фақат 1824-йилдагина археолог лорд Станкоф Алфей қирғоқларида жиддий қазиш ишларини олиб борди ва қадимги Олимпия шаҳри чизмасини тузди. Шу ҳодиса Олимпия ўйинларини тиклаш ғоясини ривожлантиришга туртки бўлди. 1859-йилда юнон армияси маёри Евангелис Саппас панеллин „олимпиадасини“ (бошқа давлатларнинг иштирокисиз) ташкил қилди. Мазкур мусобақа икки маротаба ўтказилди, бироқ миллий ўйинларга айланмади, боз устига халқаро миқёсга ҳам чиқа олмади. Фақат ХИХ асрнинг охиридагина замонавий олимпия ҳаракати йилномасига дастлабки сатрлар ёзилди. Тез орада кўпгина давлатларда спорт ташкилотлари, клублар пайдо бўла бошлади, халқаро спорт уюшмалари ташкил қилинди. Айнан шу воқеалар франсуз жамоат арбоби барон Пер де Кубертенга замонавий Олимпия ўйинларини тиклаш ғоясини илгари суриш учун замин яратди.[1][2]

Манбалар

  1. ↑ „Фирст модерн Олймпиc Гамес“. Қаралди: 8-август 2022-йил.
  2. ↑ ; Фарҳод Турдиев; Мунаввархон Расулова"Олимп сари" (ўзбек). "Навро'з" нашриёти — 9-бет. ИСБН 978-9943-381-37-7.