Pentlandit
Пентландит — сулфидлар син-фига мансуб минерал, темир-никел колчедани. Биринчи бўлиб инглиз сайёҳи Ж. Пентленд (1797—1873) топган (номи шундан).Кимёвий таркиби (Фе, Ни),С8. П.да 32,55% темир, 34,22% никел, 32,33% олтингугурт ҳамда аралашма ҳолида 3% гача Со бўлади. Таркибида 49% гача Со бўлган П. кобалтпентландит дейилади. Куб системада кристалланади. Металлдек ялтироқ; оч жезсимонсариқтусда. Каттиклиги 3— 4, зичлиги 4500–5200 кг/м3. Асосли ва ўта асосли отқинди жинслар (габброноритлар, пироксенитлар ва бошқалар) билан генетик боғланган сулфид рудалари конларида учрайди. Никел ру-далари олишда асосий хом ашё ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |