Пенза — Россия Федерацияси Пенза вилоятидагн шаҳар. Вилоят маркази. Сура дарёси (Волга ирмоғи) бўйида. Пенза ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 487 минг киши (2025). Машинасозлик (дизел, компрессор, электрон-ҳисоблаш машиналари, кимё, тўқимачилик машинасозлиги, соацозлик, велосипед заводлари), енгил, озиқ-овқат, қоғоз ва ёғочсозлик саноати корхоналари, тиббий пре-паратлар заводи, пианино фабрикаси бор. 5 олий ўқув юрти, 2 театр, ботаника боғи, ўлкашунослик, халқ ижодиёти, Н.Н.Бурденко, В.Э. Меерхолд музейлари, суратлар галереяси мавжуд.

Пенза
Мамлакат Россия
Област Пенза вилояти

1663-йилда Россия давлатининг жан.шарқий чеккасида острог (чегара истеҳкоми) сифатида асос солинган. 1719-йилдан ноиблик, 1796—97 йилларда ва 1801-йилдан губерня маркази. 1928—30 йилларда Средневолжск ўлкаси Пенза округи маркази. ХВИИИ—ХХ аср бошларидаги меъморий ёдгорликлар: барокко услубидаги Петропавловск собори (18-а), СпасПреображение монастирининг кафедрали собори (ХВИИИ—ХИХ асрлар) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил