Peptidlar
Пептидлар (юн. пептос — қайнатилган, ўта қайнатилган) — бирбирига амид (пептид) боғ билан боғланган 2 ва ундан ортиқ аминокислоталар қолдиғидан иборат бирикмалар. Таркибидаги аминокислота қолдиғининг сонига қараб П. дипептидлар, трипептидлар, тетрапептидлар ва бошқа деб аталади. Молекуласида 10 тагача аминокислота қолдиғи бўлган П. — олигопептидлар, 10 тадан ортиқ аминокислота қолдиғи тутган П. — полипептидлар, массаси 6000 дан юқори бўлган табиий полипептидлар — оқсиллар деб аталади. П. ҳайвон ва ўсимликлар организмида оқсилларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган маҳсулотлардир. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларда эркин ҳолда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |