Per Yngve Ohlin
Пер Йнгве Оҳлин (16-январ 1969 – 8-апрел 1991; Деад тахаллуси остида танилган) швед блаcк метал вокалчиси, норвегиялик Майҳем гуруҳи аъзоси бўлган. Шунингдек, у швед деатҳ метал гуруҳи Морбид'нинг Деcембер Моон демо албомида қатнашган.
Пер Йнгве Оҳлин | |
|---|---|
| Файл:Деад5.жпг | |
| Таваллуди |
Пер Йнгве Оҳлин 16-январ 1969-йил |
| Вафоти |
8-апрел 1991-йил (22 ёшда) |
| Жанрлар | Блаcк метал |
| Гуруҳлари | Майҳем |
| Фуқаролиги | швед |
| Амплуа | Вокал |
Тажимаи ҳоли
Оғир-босиқ, интроверт одам бўлган Деад саҳнада бошқача эди. Унинг кийим-бошини консертдан бир ҳафта олдин кўмиб қўйиши ва консерт куни қайта кавлаб олиш одати маълум эди. Ўзи айтишича, у шу йўл билан, кир-яғир, чириган, чувалчанглар илакишган кийимлар кийиб, "ўлимга яқин бўла оларди". Майҳемънинг бир гастролида у қарға жасадини топиб олган ва уни пластик мешга солиб, сақлаб қўйганди. Кейинчалик у куйлашдан аввал тез-тез шу қарғани ҳидлаб оларди, буни "ўлимни ҳидлаш" зарурати билан изоҳларди.
Деад саҳнада куйларкан, бир неча бор ўзини шиша синиқлари ва шикор пичоғи билан кесганди. 1990-йили Сарпсборг (Норвегия) шаҳридаги консертида у ўзини синган бутилка билан кесиб, кўп қон йўқотгани туфайли касалхонага юборилганди. Шунингдек, Деад овозини қалинлаштириш учун ўзини атайин оч қолдириб, ошқозон яраси орттиришга ҳаракат қилганди.
1991 йилнинг 8-апрелида Майҳем аъзоси Øйстеин 'Эуронймоусъ Аарсетҳ Деадънинг мурдасини топди; у билаклари кесилган ҳолда ётарди, бошига эса милтиқ билан отилганди. Танаси ёнида худкушлик номаси топилганди. Унда "Эхcусе алл тҳе блоод" ("Қон учун узр"), деб ёзилганди (Ҳеллҳаммер кейинчалик номада бундан ташқари яна ёзувлар, шу жумладан уй ичида милтиқ ишлатгани учун кечирим сўралиб ёзилгани, бироқ ишни пичоқ билан тугатиш ҳаддан ортиқ зерикарли бўлгани ҳақидаги гаплар бўлганини айтган). Эуронймоус шу заҳотиёқ Ослога бориб, фотокамера олиб келган ва вазиятни суратга тушрганди; ўша суратлардан бири кейинчалик Даwн оф тҳе Блаcк Ҳеарц албомига муқова бўлди. Шунингдек, Аарсетҳ Деадънинг отилиб чиққан миясидан татиб кўрганлиги, суякларидан тумор ясаганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди, бироқ Аарсетҳ биринчи иддаони рад этган. Аарсетҳ суяклардан бир қисмини Самаэл, Мардук, Абруптум гуруҳларига юборган бўлиши ҳам мумкинлиги айтилади.
Дискография
Майҳем билан
- Ливе ин Жесшеим 1990 (тасма, боотлег CД) 19??
- Ливе ин Леипзиг 1993
- Де Мйстериис Дом Сатҳанас, ЛП 1994 (шоир сифатида, ашула айтмаган)
- Даwн оф тҳе Блаcк Ҳеарц 1995
- Ливе ин Зеитз 1990 19??
- Оут фром тҳе Дарк, ЭП 1996
- "Фреэзинг Моон", Сингле 1996
Морбид билан
- Реҳеарсал 07/08/1987, Демо 1987
- Деcембер Моон, Демо 1987