Perast
Пераст Пераст | |
|---|---|
|
| |
| Илк эслатилиши | 1336 |
| Аввалги номлари | Пирусти |
| Аҳолиси (2011) |
269 |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
| Телефон коди | 082 |
| Почта индекс(лар)и | 85336 |
Пераст – Черногориянинг соҳилбўйи минтақасидаги шаҳарча. У Котордан бир неча километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, Свете Дорде ороли ва Оур Ладй оф тҳе Роcкс кўлига яқинлиги билан машҳур[1].
Тарихи
Археологларнинг тахминларига кўра, биринчи аҳоли пунктлари Неолит даврида Пераст ҳудудида пайдо бўлган; Иллирия, Рим ва илк насронийлик даврига оид ёдгорликлар ҳам мавжуд. Шаҳарга иллирийлар асос солган бўлиб, маҳаллий қабилалардан бири Пирусти номи билан аталган.
Пераст ҳақидаги биринчи маълумотлар 1336-йилга тўғри келади – ўша пайтда у кемасозлик заводига эга бўлган кичик балиқчилар қишлоғи эди ва портда ҳар доим бир нечта савдо ва балиқ овлаш қайиқлари бўлган. Аммо Которга тегишли бўлган стратегик аҳамиятга эга Свети Дорже оролига яқин жойлашганлиги сабабли Перастнинг ривожланиши секин кечган.
Шаҳарнинг гуллаб-яшнаши Венеция даврида бошланган ва у 1482-йил атрофида Ҳерcег Нови дан Рисангача бўлган қирғоқнинг турк қисмини қўлга киритганидан кейин чегара ҳудудида алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Кичик қишлоқ ниҳоят шаҳарга айлангач, унинг аҳолиси шаҳарни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлай бошлади. Муқаддас Хоч қал’аси ва ўнлаб мудофаа миноралари қурилди. Муваффақиятли ўтказилган жанглардан сўнг Пераст баъзи сиёсий ва иқтисодий имтиёзларга эга бўла бошлади, хусусан, 1654-йилдан кейин Меҳмед бег Ризванагиć бошчилигидаги турк қамалига қарши Ст. Марк Венеция байроғини қўриқлаш ҳуқуқига эга бўлди.
Пётр Андреевич Толстой 1698-йилда Ҳерcег Новидан Перастга саёҳат қилган ва у Пераст шаҳрида хорватлар яшашини ёзган. Шунингдек, Толстой шаҳарда православ черковлари йўқлигини, узоқ бўлмаган қишлоқда юнон черкови борлигини ва қишлоқда Дон казакларига ўхшаш ҳарбий одамлар бўлган юнон эътиқодидаги серблар яшашини қайд этган[2].
Пераст Венеция Республикаси билан ҳам эркин савдо қилган ва Адриатик денгизидаги қароқчиларга қарши шафқациз курашда Венедик ҳукуматининг миннатдорчилигига сазовор бўлган. Шу сабабли, ХВИИИ асрда шаҳар ўсиб, бойиб борди. Асрлар давомида барокко услубида 20 та сарой, 17 та католик ва иккита православ черкови қурилди. Бундан ташқари, бу ерда энг яхши денгиз мактабларидан бири жойлашганлиги сабабли, Пётр И Россиядан фавқулодда капитан Марко Мартинович билан машғулот ўтказиш учун денгизчилар юборган. 1797-йилда Наполеон Венеция Республикасини мағлуб этганида, Пераст бир неча ой давомида Венецияга содиқ қолди, аммо охир-оқибат шаҳар Ст. Марк байроғини туширишга мажбур бўлди. Ўша пайтдан бошлаб Пераст таназзулга юз тутди: Котор кўрфазининг бутун ҳудуди билан бирга у австрияликлар ва италияликлар, кейин франсузлар, кейин эса яна Австрия-Венгрия империяси ҳукмронлиги остида бўлганлиги Биринчи жаҳон урушида мағлуб бўлиши учун қулай шароит яратди. 1918-йилда шаҳар серблар, хорватлар ва словенлар қироллиги таркибига қўшилди ва 1941-йилда Италиянинг Каттаро (Котор) провинсияси таркибига кирди. Фақат 1944-йилда шаҳар Югославия таркибида мустақилликка эришди ва Черногория Республикасининг маъмурий ҳудудларидан бирига айланди. 2006-йилдан бери шаҳар ниҳоят мустақил Черногориянинг бир қисми бўлди[3].
Географияси
Пераст авлиё Илия тепалиги остида (873 м), Рисано кўрфазини Котор кўрфазидан ажратиб турадиган ва Котор кўрфазининг энг тор қисми бўлган Вериге бўғозига қарайдиган бурнида жойлашган[4]. Перастда йиллик ўртача ҳарорат 18,3 °C, қуёшли кунлар сони эса 240 кун (ёки йилига 2500 соат атрофида).
Пераст яқинида иккита орол бор: бири Свети Đорđэ (Авлиё Жорж) ёки Свети Жураж, иккинчиси Госпа од Šкрпжела (Оур Ладй оф тҳе Роcкс) деб аталади ва ҳар бирида гўзал ибодатхона бор. Госпа од Šкрпжела тарихи айниқса қизиқ, чунки у Адриатикдаги ягона сунъий равишда қурилган, майдони 3030 м2 бўлган орол бўлиб, у 1452-йилда Перастдан икки венециялик денгизчи Биби Марямнинг суратини топиб олганидан кейин тош (Šкрпжела) устига қурилган.
Демографияси
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1991 | 444 | — |
| 2003 | 349 | −21.4% |
| 2011 | 269 | −22.9% |
Перастнинг умумий аҳолисидан 121 нафари эркаклар, 148 нафари аёллардир.
2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарда этник келиб чиқиши бўйича жами 269 нафар аҳоли истиқомат қилган:
| миллат (2011 йилга кўра) | сони | фоизи |
|---|---|---|
| Черногорияликлар | 128 | 47.58% |
| Серблар | 94 | 34.94% |
| Хорватлар | 20 | 7.43% |
| бошқалар | 27 | 10.5% |
| Манба: Монстат | ||
Машҳур одамлари
Матижа Змажевиć-Россия денгиз флоти адмирали
Андрижа Змажевиć-Барокко шоири, Антивари архиепископи ва илоҳиётчи
Крсто Змажевиć, капитан ва савдогар
Виcко Бужовиć, Рим-католик архиепископи Задар архиепархияси, Хорватия
Трипо Коколжа, рассом
Галлерияси
-
1900-йилги Пераст расми.
-
Шаҳарнинг денгиздан кўриниши.
-
Шаҳарнинг ғарбдан кўриниши.
-
Авлиё Ничолас черкови.
-
Ст Георге ороли.
-
Госпа од Šкрпжела сунъий ороли.
-
Пераст қирғоғи.
-
Пераст яқинидаги 2 та орол.
Манбалар
- ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-04 санасида архивланган)
- ↑ Толстоĭ, граф Петр Андреэвич. Тҳе Травел Диарй оф Петер Толстои: А Мусcовите ин Эарлй Модерн Эуропе (эн). Нортҳерн Иллиноис Университй Пресс, 1987 — 171–175-бет. ИСБН 978-0-87580-130-8.
- ↑ „Пераст“. WайМонте.cом. Қаралди: 2019-йил 1-март.
- ↑ Тревор. Адриатиc Пилот. Имрай, Лауриэ, Нориэ анд Wилсон Лимитед, 2020 — 64–65-бет. ИСБН 978-1-78679-198-6.
Ташқи ҳаволалар
| Викиомборда „Пераст“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викисаёҳатда учун саёҳат қўлланмаси мавжуд Пераст. |
- Информатион абоут Пераст
- Бай оф Котор Пераст Травел Гуиде (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-12-10 санасида архивланган)
- Пераст Аттраcтионс