Передвижниклар (рус), сайёр кўргазмачи рассомлар – Рос-сияда ХИХ аср 70-йилларида юзага келган кўчма бадиий кўргазмалар биродарлиги, бадиий уюшма (1870—1923) аъзолари П. деб аталган; бу ибора ХХ асрнинг 50—60-йилларида узбек матбуот ва ада-биётларида ишлатилган; ҳозирги кунда „сайёр рассомлар“ ибораси ишлатилади. Ташаббускорлари Г. Г. Мясоедов, И. Н. Крамской, Н. Н. Ге, В. Перов ваб. Жамиятдаги илғор ижтимоий ва эстетик қарашлар таъсирида бўлган П. мамлакатдаги яхши анъаналарни ривожлантирди, кўргазмалар ташкил этди, маърифатпарварлик ишларини кенг йўлга қўйди. Биринчи кўргазма 1871-йил 29 октабрда Петербургда очилган, сўнгра бу кўргазма мамлакатнинг бошқа ўндан ортиқ шаҳарларида намойиш этилган. П. ижодий методи танқидий реализмга асосланган. Халқ ҳаёти ва тарихи, ўлка ва унинг табиати демократик нуктаи назардан тасвирланди, меҳ-наткаш халқ улуғланди, рус халқининг озодлик ҳаракати қизғин маъқулланди. П. ижодида маиший жанр, портрет етакчи ўрин тутди, тарихий жанр ривожланди. Унинг сафларида И. Репин, В. Суриков, В. Васнецов, В. Перов, К. Савицкий, И. Левитан, В. Серов ва бошқа бўлган. П. анъаналари ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида узбек тасвирий санъатига кириб келди. И. Казаков, Л. Буре, Н. Розанов ва уларнинг шогирдлари Б. Ҳамдамий, А. Абдуллаев, Л. Абдуллаев ва бошқа рассомлар ижодида шу таъсирни кўриш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил