Perforatsiyalar
Перфорациялар (лот. перфоратио — тешиш, кириб олиш) — 1) ўсимликларда ўтказувчи ва тўрсимон найлар деворидаги тешиклар. П. оркали озиқ эритмалар бемалол ўтади. П. қирққулоқларда кўп, кўпчилик гулли ўсимликларда оддий (ўтказувчи най бўғимида битта умумий тешик) бўлиши мумкин. Айрим лишайникларда П. — таллом пўстлоғи бир қисмининг ҳалок бўлиши туфайли вужудга келадиган тешикдан иборат бўлиб, газ алмашинув вазифасини бажаради. 2) тиббиётда — ковак аъзолар дево-рининг тешилиши. Патологик жараёнлар натижасида, мас, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси ёки ингичка ва йўғон ичаклардаги яранинг тешилиши; 3) хирургик йўл билан суякда тешик очиш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |