Periderma
Qiyofa
Перидерма (пери... ва юн. дерма — тери) — кўп йиллик ва баъзи бир йиллик ўсимликлар пояси ва илдизининг иккиламчи қопловчи тўқимаси. Пўкак, феллодерма ва феллогендан ташкил топган. Перидерма ҳужайралари сув ва ҳаво ўтказмайди; унда жойлашган ясмиқчалар орқали газ алмашинуви ва сув буғланиши рўй беради. Одатда, ўсимликларда бир неча Перидерма ҳосил бўлади; кейинги Перидерма олдингисидан ичкарирокда жойлашади. Вақт ўтиши билан ташки Перидерма ва улар ора-сидаги тўқималар ўлиб, қобиқ ҳосил қилади. Перидерма ўсимликни ноқулай ҳароратдан сақлайди, сувнинг ортиқча буғланишига имкон бермайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |