Perifraza
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |
Перифраза (юн. перипҳрасис — тасвирий ибора; киноя, истиора) — борлиқдаги нарса ва воқеаларнинг номини тўғридан-тўғри атамасдан, уларни билвосита, яъни турли хил сўз ёки тасвирий иборалар билан ифодалаш; мажозий ифодалардан бири (мас, "шер" ўрнида "ҳайвонлар шоҳи"; "пахта" ўрнида "оқ олтин", Алишер Навоий ўрнида "ўзбек адабий тилининг асосчиси" ибораларининг қўлланиши). Перифазада тасвирланаётган тушунчанинг айни матн ва вазият учун энг муҳим сифати, белгиси, хусусияти биринчи ўринга қўйилади. Перифазанинг асосий вазифаси матннинг ифодавийлигини, баённинг таъсирчанлигини оширишдир.
Перифаза, асосан, бадиий адабиёт тилида, публицистик ва оғзаки нутқда учрайди, илмий нутқда эса тасвирийликдан холи бўлади ва термин сифатида қўлланади. Функсионал жиҳатдан перифазанинг 2 тури фарқланади: ҳамма томонидан қабул қилинган, ҳамма тушунадиган перифаза (фразеологизмлар, ҳикматли иборалар) ва вазиятга боғлиқ бўлган, мазмуни, маъноси муайян матнқагина алоқадор бўлган индивидуал перифаза (буларнинг баъзилари изчил қўлланиш натижасида 1-турдаги перифазалар қаторига ўтади). Шу билан бирга бадиий, образли перифазалар (оқ олтин — пахта, зангори олов — газ, пўлат қуш — самолёт каби) ва мантиқий перифазалар (мас, эвфемизмлар, табулар) ўзаро фарқланади. Аксарият перифазалар отли бирикмалар бўлиб, метафора, метонимия, синекдоха сингари кўчима гаплар асосида юзага келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |