Перигелий (пери... ва юн. ҳелиос — Қуёш) — Қуёш атрофида эллипс, парабола ёки гипербола бўйича ҳаракатланаётган осмон жисми орбитасининг Қуёшга энг яқин нуқтаси. Сайёраларнинг ғалаёнловчи кучлари таъсирида П.нинг фазодаги вазияти ўзгаради. Масалан, тортишиш қонунларига мувофиқ Меркурий перигелийи ўзгаргани аниқланган. П.дан Қуёш марказигача бўлган масофа П. масофа дейилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил