Перилла (Перилла) — лабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми; мойли ва манзарали экин. Жан., Шарқий ва Жан,Шарқий Осиёда 5 тури мавжуд. Бутасимон судзу П. (П.фрутесcенс) ва унинг нанкин хили (Перилла вар. нанкиненсис) Шарқий Осиёда ўстирилади. П.нинг мойли, эфирмойли ва сабзавот тури Хи-той ва Японияда, манзарали (барглари тўқ қизил ва ранг-баранг) тури Узоқ Шарқда, Ғарбий Европада, АҚШда етиштирилади. Бутасимон П. намсевар ва иссиқсевар ўсимлик. Вегетация даври 100—150 кун, ўзидан ва четдан чангланади. П. уруғида 46— 53% тез қурийдиган техника мойи (алиф, лок ва турли бўёқлар тайёрлашда ишлатилади) олинади (овқатга ҳам ишлатиш мумкин). Кўк пояси ва кунжараси моллар учун яхши озуқа. П. кенг қаторлаб (қатор ораси 60 см) 3—4 см чуқурликка экилади. Экиш нормаси 5–8 кг/га.

Гектаридан 8—15 с уруғ ҳосили олинади. Зараркунандалари: симқуртлар, кузги тунлам, ўтлоқ парвонаси, ўсимлик бити; энг хавфли касаллиги — ғовлаш.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил