Periostit
Периостит (пери... ва юн. остеон — суяк) — суяк пардаси (периост)нинг яллиғланиши. Суякнинг ўзи, кўмиги, Говерс каналлари, суяк атрофидаги тўқималар яллиғланиши оқибатида ву-жудга келади. Ўткир ва сурункали бўлади. Суяк пардасига жароҳат орқали, қон ва лимфа билан йиринглатувчи микроблар кириши ёки яллиғланиш жараёни суякдан бевосита суяк пардасига утиши натижасида ўткир П. келиб чиқади: беморнинг дармони қурийди, эти увишади, температураси 39—40° гача кўтарилади, боши оғрийди. П. бўлган жой шишади, қизаради, қизийди ва тери ялтиллаб туради. Жараён зўрайганда, суяк пардаси остида йиринг тўпланади. Ўткир П. ўз вақтида даволанмаса, сурункали П.гаайланиб кетади. П. остеомиелит ва суякнинг бошқа касалликлари белгиси бўлиши ҳам мумкин. П. бўлган жойга иссиқ қилиш ва антибиотиклар, физиотерапия буюрилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |