Peripatetik maktab
Перипатетик мактаб (юн. перипатео — сайр этиб юрмоқ) — Аристотел асос солган фалсафий мактаб. Мактабда тингловчилар билан сайр қилиб юриб даре ўтилган (номи шундан олинган). Аристотелдан кейин қарийб 34 йил Теофраст бошчилик қилган. Перипатетик мактаб вакиллари аник, фанлар билан шуғулланганлар (мусиқа назариётчиси Аристоксен, давлат тарихчиси ва назариётчиси Дикеарх, физик Стратон, географ ва астроном Аристарх Самослик ва бошқалар). Перипатетик мактаб вакиллари И—ИИИ асрларда Аристотел асарларини нашр этишган ва шархлашган. Перипатетик мактаб платончилар, пифагорчилар, стоиклар, неоплатончиларга ва кейинчалик ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ халклари фалсафасига ҳам сезиларли таъсир кўрсатган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |