Периптер (юн.периптерос — колонналар билан ўралган) — архаик ва классик даврдаги юнон ибодатхонасининг асосий турларидан. 4 томонидан устунлар билан ўралган тўғри бурчакли бино. П. ичи ярим очиқ қисм (пронаос), асосий хона( наос) ва ундан ажратиб орқа томонга қурилган пастқам хона — опистодом (ундан кўпроқ ғазнахона сифатида фойдаланилган)дан иборат. П.нинг ташқи кўриниши (шакли)дан классицизм даври меъморлари унумли фойдаланганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил