Перисталтика (юн. перисталтикос — камроқ оладиган, қисадиган) — ковак (найсимон) ички аъзолар (меъда, ичак, уруғ каналлари, ўт йўли, сий-дик йўли ва бошқалар) деворининг бир маромда тўлқинсимон қисқариши. Шу ҳаракат туфайли бу аъзолардаги масса ва суюклик олдинга силжийди.

П. автоматик тарзда амалга ошади. Марказий нерв системаси адашган (па-расимпатик) ва симпатик нервлар орқали П.ни тормозлайди ёки тезлаштиради. Айрим касалликларда П. бузилади. Меъда ширасининг кислоталиги ортганда меъда П.си кучаяди. Бунда кўпинча ҳиқичоқтутади, жиғилдон қай-найди. Ичак П.си механик ва кимёвий таъсиротлар, маҳаллий яллиғланиш, ачиш ва бижғиш жараёнлари натижасида тезлашади. Қўрққанда, изтироб чекканда П. кучаяди. Кимёвий ва механик таъсиротлар кам таъсир этганида ичак рецепторларининг қўзғалувчанлиги пасайганда П. сусаяди. Бунда ичаклар бўйлаб овқатнинг ҳаракати секинлашади ва сурункали қабзият пайдо бўлади. Ички секреция безларининг айрим касалликларида ҳам П. сусаяди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил