Perkussiya
Перкуссия (лот. перcуссио — тукиллатиш) — беморнинг ички аъзоларидаги касалликни аниқлаш учун қўлланиладиган физик усул. Беморларнинг ички органларига бермоқ ёки болг’ача ёрдамида уриб ко’рилиб, бунда чиқадиган товушга қараб, текширилаётган аъзонинг аҳволи ҳақида фикр юритилади.Перкуссиянинг 2 тури фарқланади: бевосита ва билвосита. Болаларда перкуссия катталарниникидан бироз фарқ қилади. Сабаби болалар ко’крак қафасининг о’зига хос анатомо-физиологик хусусиятидир. Бунда асосан боланинг турган ҳолатда, я‘ни ко’крак қафасининг симметрик жойлашишига аҳамият бериш керак. Агар ко’крак қафаси нотог’ри ҳолатда болса, унинг симметрик соҳаларида перкуссия товуши бир хил бо’лмай, янглиш хулосага келиб қолиш мумкин. Ҳали бошини ушламаган чақалоқларни қорни билан ётқизиб ёки болани чап ко’лга олган ҳолдаперкуссия қилиш мумкин. Бунда бола врачнинг чап қо’лининг кафтида ко’краги билан ётади, врачнинг катта бармог’и боланинг чап қо’лтиқ ости чуқурчасида, ко’рсаткич бармоги онг о’мров суяги устида ва бошқа бармоқлари ко’крак қафасининг ён томонида бо’лади. 1 - 2 ёшдаги болаларни яхшиси столга қо’йилган ёстиқчага ётқизиб, катта болаларни эса тик турган ҳолатда перкуссия қилиш лозим. Бунда ко’крак қафаси перкуссия қилинганда касалнинг қо’ллари олдинга қовуштирилган бо’лиши керак ва бемор олдинга озгина эгилади. Ко’крак олдини перкуссия қилганда бола қо’лларини тушириш керак, ог’ир касалларни о’тирган ҳолда перкуссия қилиш мумкин. Перкуссия билвосита ёки бевосита усулларда о’тказилади. Билвосита перкуссия бармоқларни бармоққа уриш ёли билан о’тказилиб, бунда чап қо’лнинг о’рта бармог’и ёки плессиметр, текширилаётган жойга яхшнлаб қо’йилади. Перкуссия қилганда о’нг қо’лнинг о’рта бармог’и билан о’рилади, бу бармоқбо’г’имларида ярим буқилиши ва бошқа бармоқларга тегмаслиги керак. Перкуссия қисқа ва фақат қо’лнинг бармоқ қисми билан бажарилиши шарт. Боланинг Ко’крак қафаси эластиклигини ҳисобга олган ҳолда перкуссия зарби кучли бо’лмаслиги керак. Перкуссия аниқ овоздан овознинг о’згаришига қараб баҳоланади.Бевосита перкуссия ко’рсаткич ва о’рта бармоқлар ёрдамида қовург’аларга о’риб кориш ё’лида о’тказилади. Перкуссия пайтида билакҳаракатланмайди, фақатгина тирсак ва бармоқлар бо’г’имлари ёрдамида бо’лади. Перкуссия енгил уриш ё’ли билан о’тказилиши керак, чунки бунда хаволи жойлардан ҳавосиз жойларга о’тишни аниқлаш осон бо’лади.
Манбалар
Болалар касалликлар пропедивтикаси
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |