Perle uzum navi
Пеарл — Перле (олмонча: Перле - „марварид“ ёки олмонча: Перле вон Алзей — „Алзей марвариди“) — узумнинг техник (шароб ишлаб чиқариш учун) нави. Унинг мевасидан Германияда оқ вино ишлаб чиқарилади. Пўстининг пушти ва ҳатто қизғиш рангига қарамай, у оқ узумлар навида таснифланади.
Келиб чиқиши
Турни 1927-йилда немис вино ишлаб чиқарувчиси Георг Счуэ (олмонча: Георг Счеу ) Алзей шаҳрида Геwüрзтраминер × Мюллер-Тҳургау ни чатиштириш орқали олган. Шу боис Алзей шаҳри шарафига Алзей марвариди деб номланган. 1950-йилда Ҳанс Бреидер (олмонча: Ҳанс Бреидер ) Бавария давлат виночилик ва ўсимликшунослик институтида (олмонча: Баерисче Ландесансталт фüр Wеинбау унд Гартенбау ) шбу навни кўпайтиришни бошлади. Ўшандан бери у оддийгина Перле деб аталади.
1961-йилда нав Германияда етиштириш учун тасдиқланган. Ушбу навни Буюк Британия ҳам ўз ҳудудида кўпайтириш учун тасдиқланган.
Ҳудуди
Перле, асосан, Германиянинг иккита вино ишлаб чиқариш минтақаси — Франкония ва Рейнҳессенда етиштирилади[1]. Нав ўз машҳурлигини йўқотиб бормоқда ва у экилган узумзорлар майдони аста-секин камаймоқда: 1994-йилда 181 гектар, 2001-йилда 93 гектар, 2008-йилда 43 гектар[2] ва 2015-йилда атиги 19 гектар майдонда ушбу узум етиштирилган[1].
Асосий хусусиятлари
Барглари кичик, уч ёки беш бўлакли. Гул икки жинсли. Шингиллари ўртача, конуссимон, мевалари зич жойлашган, қаноцимон. Резаворлари ўртача, овалсимон юмалоқ шаклда, пушти ёки қизил тусда. Эрта пишадиган нав ҳисобланади. Оқ Шасла (узум нави)дан кейин 10-20 кун ичида пишади. Нав куртакларни кеч чиқариши боис баҳорги аёзлардан кам зарар кўради. Оидиум ва Пероноспораcеаэ оиласига мансуб чириш касаллигига чидамсиз, кулранг моғорга эса чидамли.
Қўлланилиши
Алкогол даражаси унча юқори бўлмаган, ишқорийлиги паст ва таъми юқори бўлган оқ виноларни тайёрлашда фойдаланилади[3].
Синонимлари
Перле, Перле фон Алзей, Зучцтаммнуммер Аз 3951, Зучцтаммнуммер Wü С 3951.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Бесчреибенде Сортенлисте: Ребен (2015), стр. 378(олм.)
- ↑ Бесчреибенде Сортенлисте: Ребен (2008), стр. 199(олм.)
- ↑ Ж. Робинсон Жанcис Робинсонъс Wине Cоурсе Тҳирд Эдитион пг 117 Аббевилле Пресс 2003 ИСБН 0-7892-0883-0(Инглизча)