Перм тиллари — финн-угор тиллари гуруҳининг бир тармоғи; комизирян (коми), коми-пермяк ва удмурт тилларини қамраб олади. Перм тилларида сўзлашувчилар, асосан, Россия Федерациясининг Коми ва Удмуртия республикаларида, Коми-Пермяк мухтор округида яшайди; шунингдек, комилар Тюмен ва Омск вилоятларида (Об ва Тобйл дарёлари бўйларида), удмуртлар эса Бош-қирдистон, Татаристон республикалари ҳамда Киров, Свердловск вилоятларида истиқомат қиладилар. Перм тилларида сўзлашувчиларнинг умумий миқдори 1 млн. кишидан ортиқроқдир.

Коми ва удмурт тиллари шу тилларда сўзлашувчиларнинг ўзаро фикр алмашувларига монелик қилувчи муайян тафовутларга қарамай, бир типдаги тиллар ҳисобланади. Ҳар учала адабий тилнинг фонетик таркиби ўзаро мое келади: 7 та унли ва 20 та ундош фонема мавжуд; морфологик таркиби ҳам асосан бир типда бўлиб, келишиклар тизими деярли фарқ қилмайди: удмурт тилида 15 та, комизирян тилида 16 та, коми-пермяк тилида 17 та келишик мавжуд; улардан 14 таси ҳар учала тил учун умумийдир. Олмош ва сонларда, феълларнинг ўтган замон тизимида ҳам ўхшашликлар кўп. Бирок, синтаксисда анчагина тафовутлар учрайди. Татар тилининг таъсири туфайли удмурт тили туркий тиллар синтаксисига хос хусусиятларни сақлаб қолган, феъл, асосан, ран охирида келади. Удмурт тили лексикасида татар тилидан ўзлашган сўзлар кўп. Перм тиллари ХХ асрнинг 30-йилларида ло-тин графикасидаги алифбодан фойдаланган, 30-йилларнинг охиридан эса айрим қўшимча ҳарфлар қўшган ҳолда рус алифбосидан фойдаланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил