Перм вилояти — Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. 1939-йил 3-октабрда ташкил этилган. Шарқий Европа текислигининг шимолий-шарқи ва Ўрта ҳамда Шимолий Уралнинг ғарбий ён бағирларида жойлашган. Перм вилояти таркибига Коми-Пермяклар мухтор округи киради. Майдони 160,6 минг км². Аҳолиси 2824,4 минг киши (2002), асосан, руслар (83,9%), шунингдек, татар (4,9%), коми-пермяк (4,0%), бошқирд (1,7%), украин (1,5%), удмурт (1,1%) ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси —76,3%. Перм вилоятида 30 маъмурий туман, 24 шаҳар, 52 шаҳарча бор (КомиПермяклар мухтор округидан ташқари). Маркази — Перм шаҳри Бошқа йирик шаҳарлари — Березники, Соликамск.

Вилоят ҳудудининг ер юзаси, асосан, ўр-қирли текислик. Шарқида тоғ этаклари ва Ўрта ва Шимолий Урал тог тизмалари бор. Энг баланд жойи 1469 м. Жан,-шарқида карст ривожланган (Кунгур ғори). Фойдали қазилмалари: нефт, газ, калиймагний тузлари, ош тузи, торф, тошкўмир, хромит. Иқлими мўътадил континентал. Киши қорли, давомли, ёзи мўътадил илиқ. январнинг ўртача температураси —15° дан —18° гача, июлники 16—18°. Йиллик ёғин 450 мм дан (жан.-ғарбда) 800 мм гача (шим.-шаркда). Вегетация даври 145—165 кун. Асосий дарёлари — Кама ва унинг ирмоклари. Кама ва Воткинск сув омборлари бор.

Перм вилояти ўрта ва жан. тайга аралаш ўрмонлари зонасида жойлашган. Тупроги, асосан, подзол ва чимли подзол тупроклар. Жан.-ғарбини Кунгур ўрмонли даштининг бир қисми эгаллаган. Вилоят ҳудудининг 60% ни ўрмонлар ташкил этади. Ҳайвонлардан тийин, колонок, ўрмон сувсари, норка, тулки, оқ товушқон ва бошқа учрайди. Басеги, Више-ра қўриқхоналари ташкил қилинган.

Асосий саноат тармоклари: машинасозлик (мудофаага мўлжалланган, шу жумладан, ракета-космик техникаси, нефт, газ, тошкўмир, ўрмон ва селлюлоза-қоғоз саноати ускуналари: турбобурлар ва бурғи штангалари, кон электровозлари, лентали конвеерлар, ўрмон ёғоч юклагичлари, электр ва бензомотор арралар, юк ортувчи машиналар, даре кемалари, кабел маҳ-сулотлари, турбогенераторлар, электродвигател ва электронасослар, авиа-двигателлар ҳамда электромиксер, кир ювиш машиналари, магнитофон, велосипед, телефонлар ва бошқалар), кимё ва нефт кимёси (вилоятда Россия минерал ўғитларининг 30% га яқини, каустик ва калидийли сода, синтетик смолалар, лок-бўёклар), ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлоза-қоғоз (Россияда ишлаб чиқарилаётган қоғознинг 15% га яқини ҳамда фанера, картон, гулқо-ғоз, пихта ёғи ва бошқа ишлаб чиқарилади). Шунингдек, қора ва рангли металлургия, қурилиш материаллари (семент, ғишт, ойна) ишлаб чиқариш, енгил (Россияда ишлаб чиқарилаётган ипак газмолларнинг 25% га яқини) ва озиқ-овқат саноати ривожланган. Нефт, тошкўмир, олмос, олтин қазиб олинади. Ёқилғи ва нефт кимёсининг энг йирик корхо-налари: „ЛУКОЙЛ—Пермнефт“, Лукойл — Пермнефтеоргсинтез, „Пермнефт“ (Перм шаҳри) ва „Кизел-угол“ бирлашмалари. Пермда „Гознак“ фабрикаси ишлаб турибди. Асосий саноат марказлари — Перм, Березники, Соликамск, Чайковский, Лисва, Чусовой, Краснокамск, Кунгур ва бошқа Воткинск ва Кама ГЕСлари, Перм ва Яйва ГРЕС лари бор.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — чорвачилик (сут-гўшт чорвачилиги, чўчқачилик, паррандачилик; қўй ва эчки ҳам боқилади). Дон экинлари, картошка, сабзавот, озуқа, техника экинлари экилади. Кама дарёсида кема катнайди (асосий портлари — Перм, Соликамск, Березники). Автойўллар зичлиги 54 км/минг км² (1997). Транспорт йўли бор.

7 олий ўқув юрти, театр, Бадиий галерея, ўлкашунослик музейи, Кама сув омбори соҳилида Хохловка ёғоч меъморлиги музейи фаолият кўрсатади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил