Перминвар (инг. перм(эабилитй) -ўтказувчанлик ва инвар(иаблр) — ўзгармайдиган — никел (№)нинг темир (Фе) ва кобалт (Со) билан кртишмалари гуруҳининг умумий номи (баъзан, молибден ва хром қўшилиши мумкин). Магнит жиҳатдан юмшоқ материаллар жумласига киради. П.нинг магнит ўтказувчанлиги (с) майдон кучланганлигига боғлиқ бўлмайди. Кўп ишлатиладиган П.нинг таркибида 45% Ни, 30% Фе, 25% Со бўлади. Магнит ўтказувчанлиги с=400—500. П. радиоэлектроника ва алоқа техникасида, асосан, трансформаторлар ва дросселларнинг барқарор ўзакларини тайёрлаш учун ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил