Pernambuku
Пернамбуку — Бразилиянинг шимоли-шарқий қисмидаги штат. Майдони - 98,9 минг км². Аҳолиси - 7,9 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Ресифи шаҳри. Йирик ша-ҳарлари: Орлинда, Жабуатан, Кабу, Каруару. Штатнинг катта қисмини ўр-қирли плато (энг баланд жойи 1100 м) эгаллаган бўлиб, у шарққа томон зина-поясимон пасайиб боради. Иқлими субекваториал, соҳил қисмида иссиқ. ва сернам, платода қурғоқчил. Ўртача ойликт-ра24—26°. Йилликёғин 1700–2000 мм, плато қисмида 500 мм. Асосий да-рёси — Сан-Франсиску.
|
| |||
| Бразилия штати | |||
|---|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Ресифи | ||
| Аҳоли (2010) | 8 796 448 киши | ||
| Зичлиги | 89,63 киши./км² | ||
| Майдони | 98 146,3 км² (19-ўрин) | ||
| Вақт минтақаси | УТC-3 | ||
| Код ИСО 3166-2 | БР-ПЕ | ||
| Расмий сайти | ҳттп://www.пе.гов.бр | ||
| Харитада | |||
|
| |||
|
| |||
| 8°04′14″С 37°15′57″W / 8.07056°С 37.26583°W | |||
Иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқ: шакарқамиш етиштириш ва пахтачиликка ихтисослашган. Шунингдек, си-зал, тамаки, маниок, маккажўхори, кофе, какао, шоли ва бошқа экинлар экилади. Чорвачиликда эчки, қорамол, чўчқа, қўй, от боқилади. Ёввойи кокос палмаси ёнғоғи йиғилади. Саноати кам ривожланган. Асосан, озиқ-овқат ва ип-газлама корхоналари мавжуд. Унча катта бўлмаган семент, машинасозлик, кўн-поябзал, фармацевтика корхоналари фаолият кўрсатади. Гипс, фосфорит, олтин, асбест, туз конлари топилган. Йирик денгиз порти — Ресифи.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |