Перо — 1) сиёҳ, туш ва бошқа суюқ бўёқлар билан ёзиш ва расм ишлашда фойдаланадиган асбоб; қадимдан ёзишда учи ўткирлаштирилган қуш патлари, қамиш ва бошқалардан тайёрланган П. ишлатилган. ХВИИИ аср охиридан металл П.лар илк бор Мюнхен (Бавария)да ишлана бошлаган. Металлдан ясалган замонавий П.лар шакли, ўлчами ва вазифасига кўра фарқланади; 2) П. билан расм яратиш усули; ижросининг контур ёки штрих усулида бўлиши бундай асарларнинг ўзига хос хусусиятидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил