Перпендикуляр (лотинча: перпендиcуларис — тик) — тўғри чизиқ (ёки текислик) ни тўғри бурчак остида кесувчи тўғри чизиқ. Перпендикулярнинг берилган тўғри чизиқ (ёки текислик) билан кесишиш нуқтаси Перпендикуляр асоси, Перпендикулярнинг бирор нуқтаси билан асоси орасидаги масофа Перпендикуляр узунлиги дейилади. [1].Перпендикулаярлар доимо 90 градус оралиг'ида тушади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил