Персеполис, Персиполис, Тахт-э Жамшид — Шероз шаҳри (Эрон)дан 50 км шим.-шарқда жойлашган қадимги шаҳар. Милоддан аввалги ВИ аср охирида барпо этилган Аҳамонийлар давлатининг пойтахт шаҳарларидан бири. Милоддан аввалги 330-йил Александр (Искандар) томонидан босиб олиниб, ёндирилган ва шаҳар ташландиқ ҳолга келган. П.да асосий қазишма ишлари ХХ асрнинг 30-йилларидан олиб борилган. Тоғ этагида бунёд этилган маҳобатли меъморий-ҳайкалтарошлик мажмуи (милоддан аввалги тахминан 520—450 йиллар) атрофи ғиштдан қурилган 2 қаторли девор билан ўралган; тантаналар ўтказилган зал — Ападана деб номланган. Доро ва Ксеркснинг тош релефлар битилган саройлари, ҳарамхона биноси, Жаҳон дарвозаси, Шоҳ зали („Юз ус-тунли“) ҳаробалари аниқланган. Ахоманий подшохларининг битиклари ва элам тилида ёзилган минглаб сопол парчалари топилган. П.нинг ғарб томонида катта оташгоҳнинг қолдиқлари сақланган. П. саройи қабулгоҳидан Арабистон, Турон, Ҳиндистон, Ҳабашистондан келган элчилар, сарбозлар, савдогарлар, хунармандларнинг юзлаб су’ратлари тошга ўйиб тасвирланган, ёзувларда ифодаланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил