Перси Фосетт

Фосетт 1911-йил
Умумий маълумот
Таваллуди 18-август 1867-йил
Девон, Торқуай шаҳри, Англия
Вафоти 29-май 1925-йил(1925-05-29)
(57 ёшда)
Амазон дарёси
Фуқаролиги Буюк Британия
Амплуа полковник ва хариташунос

Шахсий ҳаёти

Перси Фосетт 1867-йил 18-августда Девон, Англиянинг Торқуай шаҳрида Эдвард Бойд Фосетт ва Мйра Элизабетҳ оиласида туғилган.  Фосетт илк таълимни Нютон Аббот хусусий коллежида спортчи ва журналист Бертрам Флетчер Робинсон билан бирга олган. Фосеттнинг Ҳиндистонда туғилган отаси Қироллик География Жамияти (ҚГЖ) аъзоси, унинг акаси Эдвард Дуглас Фосетт (1866—1960) эса алпинист, шарқ оккултисти ва фалсафий асарлар ва саргузашт романлар муаллифи эди.[1].

Фосетт Вулвичдаги Қироллик ҳарбий академиясида курсант сифатида ўқиган ва 1886-йил 24-июлда Қироллик артиллериясининг лейтенанти лавозимига тайинланган. Шу йили Фосетт ўзининг бўлажак рафиқаси Нина Агнес Патерсон билан танишди, у 1901-йилда турмушга чиқди ва икки ўғил ва бир қиз кўрди (Жек (1903—1925) ва Браян (1906—1984) ва Жоан (1910—2005)). 1896-йилнинг 13-январида у 1-Корнуолл (Корнуолл герцоги) кўнгилли артиллериясининг ад’ютанти этиб тайинланди ва 1897-йилнинг 15-июнида капитан унвонига кўтарилди.  Кейинчалик Гонконг, Малта, Тринcомалеэ ва Сейлонда хизмат қилди.

Фосетт 1901-йилда геодезия ва харита яратишни ўрганиш учун ҚРГ га қўшилди. Кейинчалик у Шимолий Африкадаги Британия махфий хизматида ишлаган, шу билан бирга геодезия билан шуғулланган. У 1903-йилдан 1906-йилгача Корк округидаги Спике оролида ҳарбий идорада хизмат қилган, у ерда 1905-йил 11-январда маёр унвонига кўтарилган.  У ерда машҳур ёзувчилар сер Генри Райдер Хаггард ва сер Артур Конан Дойл билан дўстлашди. Артур Конан Дойл ўзининг "Йўқолган дунё „ романи учун илҳом сифатида Фосеттнинг Амазониядаги дала ҳисоботларидан фойдаланган.

Дастлабки экспедициялар

Фосеттнинг Жанубий Америкага биринчи экспедицияси Қироллик географик жамияти томонидан 1906-йилда 39 ёшида Бразилия ва Боливия чегарасидаги ўрмон ҳудудининг харитасини тузиш учун ташкилланган. Жамоага ҳудудни маҳаллий миллий манфаатлардан холис учинчи томон сифатида хариталаш топширилган эди. У июн ойида Боливиянинг Ла-Пас шаҳрига келди. 1907-йилда экспедицияда бўлганида, Фосетт 62 фут (19 м) узунликдаги улкан анакондани кўрганини ва отганини даъво қилган, бу даъво олимлар томонидан масхара қилинган. У зоологияга номаълум бўлган бошқа сирли ҳайвонлар, масалан, тулкига ўхшаш кичкина итни икки марта кўрганини даъво қилган ва бир қанча маҳаллий аҳолини заҳарлаган Апазауcа ўргимчагини кўрганини айтган.[2]

Фосетт 1906—1924-йиллар оралиғида эттита экспедиция қилди. У асосан совғалар, сабр-тоқат ва хушмуомалалик билан маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда бўлди. 1908-йилда у Рио-Верде (Бразилия) манбасини қидириб топди ва 1910-йилда Британия армиясидан нафақага чиқиб, 1910-йилда унинг манбасини топиш учун Ҳит дарёсига (Перу ва Боливия чегарасида) саёҳат қилди. 1911-йилда Фосетт яна бир бор уйи ва оиласини тарк этиб, Амазонкага қайтиб, ўрганилмаган ўрмоннинг юзлаб миля йўлларини кўрсатиш учун ўзининг ишончли, узоқ йиллик тадқиқот шериги Генри Костин ҳамда биолог ва қутб тадқиқотчиси Жеймс Мюррей билан бирга кетди. У, шунингдек, „З“ деб номлаган қадимий шаҳар харобалари ўрмонда яширинган деган назарияни ишлаб чиқди.

1913-йилги экспедициядан сўнг, у икки бурунли итларни кўрганини даъво қилди. Бу икки бурунли Анд йўлбарс итлари бўлиши мумкин.

,,З'' шаҳри

Ҳужжатли тадқиқотларга асосланиб, Фосетт 1914-йилга келиб Бразилиянинг Мато Гроссо ҳудудидаги бирор жойда „З“ (Зед) деб номлаган „йўқолган шаҳар“ ҳақида ғояларни ишлаб чиқди. У Амазон минтақасида бир вақтлар мураккаб сивилизация мавжуд бўлган ва изоляция қилинган харобалар сақланиб қолган бўлиши мумкин деган назарияни илгари сурди. Фосетт шунингдек, Баия штатининг Сертао шаҳрида олиб борилган изланишлардан сўнг ёзилган ва Рио-де-Жанейро Миллий кутубхонасида сақланаётган 512-қўлёзма деб номланувчи ҳужжатни топди. Бу португал Жоãо да Силва Гуимарãэс томонидан ёзилган эканлигига ишонилади. У 1753-йилда иэроглифли арклар, ҳайкал ва маъбадни ўз ичига олган қадимий шаҳар харобалари топилганини ёзган. Шаҳар маълум бир жойни кўрсатмасдан, жуда батафсил тасвирланмаган. Бу шаҳар „З“ дан кейин Фосетт учун иккинчи даражали манзилга айланди.

Амазонка дарёси

Биринчи жаҳон уруши бошида Фосетт Британияга қайтиб, армия сафида Қироллик артиллериясида заҳирадаги офицер сифатида хизмат қилди, Фландриядаги ихтиёрий равишда хизмат қилди ва қарийб 50 ёшда бўлишига қарамай, артиллерия бригадасини бошқарди. У 1918-йил 1-мартда маёрликдан подполковник даражасига кўтарилган ва 1917-йилнинг июн ойида „Буюк хизматлари учун“ ордени билан ҳам тақдирланган

Урушдан кейин Фосетт маҳаллий ёввойи табиат ва археологияни ўрганиш учун Бразилияга қайтиб келди. 1920-йилда у яккахон „З“ ни қидиришга уриниб кўрди, аммо иситмадан азоб чекканидан кейин буни тугатди.

Якуний экспедиция

1924-йилда Лондонда жойлашган „тҳе Глове“ деб номланувчи молиячилар гуруҳининг маблағи билан Фосетт тўнғич ўғли Жек ва Жекнинг энг яхши ва узоқ йиллик дўсти Рали Римелл билан Бразилияга „З“ шаҳрини топиш учун кетди. Фосетт, агар экспедиция қайтиб келмаса, қутқарувчилар унинг тақдирига дучор бўлмаслиги учун ҳеч қандай қутқарув экспедицияси юборилмаслиги кераклиги ҳақида кўрсатмалар қолдирди.

Фосетт кўп йиллик саёҳат тажрибасига эга бўлгани учун консервалар, сут кукуни, қуроллар, флаşлар, секстант ва хронометр каби жиҳозларни олган. Унинг саёҳатдаги ҳамроҳлари иккаласи ҳам соғлиғи, қобилияти ва бир-бирига содиқлиги учун танланган. Фосетт маҳаллий қабилаларга нисбатан енгилроқ ва камроқ огоҳлантириш билан саёҳат қилиш учун фақат иккита ҳамроҳни танлади, чунки баъзи қабилалар бегоналарга душмандек қарар эди.

1925-йил 20-апрелда у охирги экспедициясига Куябадан жўнаб кетди. Икки асосий шеригидан ташқари, Фосеттга иккита бразилиялик ишчи, иккита от, саккизта хачир ва бир жуфт ит ҳамроҳлик қилган. Экспедициядан сўнгги хабар 1925-йил 29-майда Фосетт ўз хотинига маҳаллий югурувчи томонидан юборилган мактубида у ўрганилмаган ҳудудга фақат Жек ва Роли билан боришга тайёрлигини ёзганида эди. Улар Амазон дарёсининг жануби-шарқий ирмоғи бўлган Юқори Хингу дарёсидан ўтаётганини хабар қилинганди. Ўлик отлар лагеридан ёзилган якуний мактуб уларнинг жойлашувини кўрсатди.

Қидирувлар

1927-йил январ ойида Қироллик География Жамияти партиянинг сўнгги хабаридан икки йил ўтгач, одамларни йўқолган деб эълон қилди ва қабул қилди. Жамият эълон қилганидан кўп ўтмай, йўқолган тадқиқотчиларни топишга ҳаракат қилиш учун кўнгиллилар пайдо бўлди. Фосеттни топишга уринган кўплаб экспедициялар муваффақияцизликка учради. Уринишда камида битта ёлғиз қидирувчи ҳалок бўлди.

Кўпчилик маҳаллий ҳиндулар уларни ўлдирган деб тахмин қилишган, чунки ўша пайтда бир қанча қабилалар яқин атрофда бўлган. Масалан: уларни охирги кўрган Калапалос қабиласи, Арумас, Суяс ва Хавантес кабилар. Тадқиқотчи Жон Хеммингнинг сўзларига кўра, Фосеттнинг уч кишидан иборат гуруҳи ўрмонда омон қолиш учун жуда оз эди ва маҳаллий ҳиндуларнинг уларга ғамхўрлик қилишларини кутишлари, уларнинг сахийликларини қайтариш учун ҳеч қандай совға олиб келмасликлари туфайли гуруҳдан ғазабланишлари мумкин эди.  Йигирма йил ўтгач, Коматзи исмли Калапало бошлиғи ўз халқига бегоналарни қандай ўлдирилганини айтди, лекин бошқалар улар адашиб, очликдан ўлган деб ўйлашди.[3] Коматзи томонидан тақдим этилган суяклар Фосеттники эмас эди.  Эдмар Морел ва Нило Веллозонинг хабар беришича, Комацининг ўтмишдоши Калапалос бошлиғи Изарари уларга Фосетт ва унинг ўғли Жекни ўлдирганини, гўёки Фосетт унга ва бошқа ҳиндуларга ҳужум қилганидан сўнг, уларни ўқ билан отиб ўлдирганини айтган.[4]. Орландо Виллас-Боасдан бироз бошқача версия таклиф қилади, Изарари Перси Фосетт саёҳатини давом эттириш учун каноэ ва портерларга бўлган талабига рад жавобини олганидан кейин бошлиқнинг юзига шапалоқ урганини даъво қилган. 1927-йилда ҳинду қабиласидан Фосеттнинг ном белгиси топилган. 1933-йил июн ойида Полковник Анисето Ботелҳо томонидан Мато Гроссонинг Баcиарй ҳиндулари яқинида Фосеттга тегишли теодолит компаси топилди. Бироқ, лавҳа Фосеттнинг беш йил аввал экспедициясидан олинган бўлиб, у ҳинд қабиласи бошлиғига совға сифатида берилган бўлиши мумкин. Компас ўзининг сўнгги сафарида ўрмонга киришидан олдин ортда қолганлиги исботланган.

Манбалар

  1. ↑ „Фаwcетт, Э Доуглас“. Тҳе Энcйcлопедиа оф Сcиэнcе Фиcтион. 18-январ 2017-йилда юкланган
  2. ↑ Фаwcетт, П. Ҳ. анд Фаwcетт, Б. Эхплоратион Фаwcетт (1953)
  3. ↑ “Изарари, Чиэф оф тҳе Калапалос". Тҳе Греат Wеб оф Перcй Ҳаррисон Фаwcетт. Ретриэвед 11 Марч 2019.
  4. ↑ „Репорц фор Фаwcеттъс ассассинатион бй Изарари“