Перспектива (лот. перспиcио — аниқ кўраман) — 1) мавжуд борлиқни инсон идрок этганидек бирор текис юза (қоғоз, тахта, девор ва бошқалар) да фазовий ҳолати ва уларнинг бўлакларини кузатиш нуқтасидан узокдашувини тасвирлаш тизими. Реалистик тасвирий санъатнинг асосини ташкил қилади. Реал жисм (буюм)ларнинг макондаги турли ҳолат ва кўринишининг тузилиши, ҳажмининг ўзига хос белгиларини тўғри тасвирини яратиш имконини чизиқли П. берса, ҳаво (ранг) П. жисм (буюм)ларнинг кузатиш нуқтасидан узоқлашиб бориши натижасида ранги ва чегараларининг ўзгаришини тўғри ва ишонарли тасвирини ишлашга хизмат қилади. Рассомлик санъатида кузатиш П.си ишлатилади. Воқеликни асбобларсиз ко`з қандай ко`рса, шундай қилиб қўлда чизишга асосланади. Яна "тескари П." ибораси бўлиб, унда реал борлиқни нотўғри тасвирлаш, яъни узокдаги буюмларни катта қилиб ишлаш (П. қонунларига эътибор бермай ишлаш) маъносини англатади. Буни икона санъатида кўриш мумкин. Юно-нистон (Эвклид рисоласи, милоддан аввалги ИИИ аср) ва Қад. Рим (милоддан аввалги И аср меъмор ва на-зариётчилари) да П.га оид қимматли фиқолар баён қилинган. Уйғониш давридагина П. илмий асосда ўрганила бошланди. Паоло Уччелло, Леонардо да Винчи, А. Дюрерлар П. ривожига ката ҳисса қўшдилар; 2) одамнинг нарсаларни кўриб идрок этишига мос ра-вишда уларни текисликда тасвирлаш усули. Меъморликда, қурилишда лойиҳаларни чизишда, нарсаларнинг аксонометриясинн яратишда, қуриладиган бино, иншоот ёки ясаладиган буюмни табиий ҳолда тасвирлашда фойдаланилади. П. бирор бир нуқтада туташадиган чизиқдар (нурлар) ёрда-мида ҳосил қилинади; 3) чизиқди П. — фазовий шаклларни текисликда марказий проексия ёрдамида тасвирлаш усули. Бунда фазодаги Р нуқта (расмга қ.) текисликда ОР тўғри чизиқнинг текислик билан кесишиш нуқтаси бўлган Р’нуктага проексияланади (О нуқта — П. маркази); 4) ҳаво П.си нарса (буюм) муайян масофадан кузатилганда ранги ўзгариши ва киёфасидаги аникдик бу-зилишини ифодалайди; 5) келажак учун тузиладиган режа.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил