Pertevniyal Valide Sulton masjidi
Пертевниял Валиде Султон масжиди, Аксарай Валиде масжиди (туркча: Пертевниял Валиде Султан Cамии, Аксарай Валиде Султан Cамии) — Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Усмонлилар империяси масжиди. Бино Аксарай маҳалласидаги Орду кўчаси ва Ататüрк булвари кесишмасида, 1872-йилда Султон Пертевниял буйруғи билан қурилган Пертевниял ўрта мактаби (туркча: Пертевниял Лисеси) ёнида жойлашган. Масжид намоз вақтларида 400–500 намозхонни, жума кунлари эса 2500 дан ортиқ мусулмонни ўзига сиғдира олади[1].
| Масжид | |
Пертевниял Валиде Султон масжиди; Аксарай Валиде масжиди
туркча: Пертевниял Валиде Султан Cамии; Аксарай Валиде Султан Cамии | |
| Пертевниял Валиде Султон масжидининг кўчадан кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Истанбул |
| Координаталар | 41°00′36″Н 28°57′11″Э / 41.01000°Н 28.95306°Э |
| Масжид тури | Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги Усмонли меъморчилиги готика Уйғониш даври архитектураси |
| Бинокорлик санаси | 1872 йил |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
Масжиднинг жойлашуви Волида Султон ва султон оиласи учун муҳим саналган, чунки Аксарай Усмонлилар даврида муҳим савдо маркази эди. Ўша пайтда ҳозирги гавжум пиёдалар кўчаси ўзининг ажойиб гўзаллиги ва боғлари билан машҳур эди.
Тарихи
Усмонлилар империяси даврида Истанбулда қурилган охирги масжидлардан бири бўлган Пертевниял Валиде Султон масжиди Султон Маҳмуд ИИ нинг турмуш ўртоғи ва султон Абдулазизнинг онаси Пертевниял Султон учун қурилган. Масжид арман миллатига мансуб Балян меъморлар оиласи вакили Саркис Бей томонидан лойиҳалаштирилган. Қурилиш 1869-йилнинг ноябр ойида бошланиб, 1871-йилда якунланган[2]. Ҳовлига олиб борадиган дарвоза устидаги ёзув масжиднинг қурилиш санасини кўрсатади. Бошқа ҳужжатларда қурилиш вақти ҳижрий 1285-йилнинг шаъбон ойи (милодий 1869-йил ноябр) деб кўрсатилади. Пертевниял Султон 1883-йилда, масжид қуриб битказилганидан 13 йил ўтиб вафот этган ва масжид ичига дафн қилинган[3].
Пертевниял Валиде Султон масжиди қурилиши уч йил давом этган.
Масжид 2010-йилларда тозаланиб, қайта тикланган.
Архитектураси
Бино Усмонли меъморчилигининг классик, моориш, турк, готика, рококо услубларининг уйғунлашувидан иборат. Қурилишда турли элементлар уйғунлашувидан фойдаланиш Усмонлилар империясининг охирги даврларида кенг тарқалган эклектик нуқтаи назарнинг таъсирини кўрсатади[4]. Масжидда, шунингдек, Ҳиндистон, Шимолий Африка ва Андалусия меъморчилигининг ҳам таъсири сезилади. Бу эса Усмонли империясида аёлларнинг роли кучайиб борганлигидан далолат беради, чунки масжид айнан султоннинг оила аъзоларидан бири Пертевниял Валиде Султон номи билан аталган.
Ташқи кўриниши
Масжид мақбара, севил, фаввора, вақт ҳисобланадиган хона, кутубхона ва мадрасани ўз ичига олган мажмуанинг марказий қисми ҳисобланган.
Масжид анъанавий қурилиш режаси бўйича 10х10 м ўлчамдаги квадрат шаклида қурилган намозхонадан иборат бўлиб, юқори қисми гумбаз билан қопланган. Тўғридан-тўғри намозхона олдида кеч келганлар намоз ўқиши мумкин бўлган айвон ва султоннинг махсус намоз ўқиш хонаси жойлашган. Масжиднинг шарқий, ғарбий ва жанубий жабҳалари миноралар билан ўралган.
Ички кўриниши

Масжиднинг ички майдонига кўк рангдаги безаклар билан ишлов берилган. Деворларида муқарнаслар, арча нақшлари, ислимий нақшлар ва Хитой меъморчилигидан илҳомланиб яратилган гулли безаклар каби кўплаб классик Усмонли меъморчилиги деталлари мавжуд[4]. Масжиднинг ички қисмида ҳам оддий мармардан ясалган меҳроб ва минбар мавжуд.
Пертевниял Валиде Султон қабри марказий масжидда жойлашган.
Архитекторлар
Баъзилар масжид Монтани Афанди томонидан лойиҳалаштирилган деб маълумот берса, яна бошқа манабаларда бино Саркис Баляннинг лойиҳаси эканлиги айтилади. Масжид лойиҳаси ва қурилишида Ҳакоб Балян ва Осепнинг ҳам ҳиссаси бўлиши мумкин. Тҳе Wорлд Дигитал Либрарй масжидни айнан турк-арман архитектори Ҳакоб Балян томонидан ишлаб чиқилганлигини тахмин қилмоқда.
Ўзгартиришлар
Ҳижрий 1328-йилда (милодий 1911-йил) Пертевниял Валиде Султон масжиди мадрасаси ёниб кетган. Аксарайни таъмирлаш ишларида (1956–1959) вақт ҳисобланадиган хона, севил ва қабр олиб ташланган. Қабрнинг бир қисми Султон Салим ИИИ қабри ёнидаги қабристонга кўчирилган. Кейинчалик Султоннинг қабри асл кўринишида қайта тикланган. Унинг жасади аввал Топкапı саройига, сўнгра Султон Маҳмуд ИИ қабрига ва ниҳоят, ўз қабрига кўчирилган. Охир-оқибат, 1958-йилда мақбара бузиб ташланган[4].
Эслатмалар
Пертевниял Валиде Султон масжидининг фотохром босма нусхаси Детроит нашриёт компанияси каталогининг „Виэwс оф Пеопле анд Ситес ин Туркей“ бўлимида келтирилган[5].
Пертевниял Валиде Султон масжиди Алйсон Wҳартоннинг „Тҳе Арчитеcц оф Оттоман Cонстантинопле: Тҳе Балян Фамилй анд тҳе Ҳисторй оф Оттоман Арчитеcтуре“ (Усмонли Константинопол меъморлари: Балян оиласи ва Усмонли меъморчилиги тарихи) китобида эсга олинган[6].
Масжид ҳақида Cерен Катипоğлу Öзменнинг „Ре-тҳинкинг ҳисториограпҳй он Оттоман мосқуэ арчитеcтуре:нинетеэнтҳ cентурй провинcиал султан мосқуэс; а тҳесис субмиттед то тҳе градуате счоол оф соcиал сcиэнcес оф миддле эаст течниcал университй“ (Усмонлилар масжиди меъморчилигида тарихни қайта ўрганиш:Ўн тўққизинчи асрда вилоятлардаги султонлик масжидлари; Яқин шарқ техника университетининг ижтимоий фанлар аспирантурасига тақдим этилган тезис)да тилга олинган[7].
Галерея
-
Пертевниял Валиде Султон масжиди, 1890–1900-йиллар
-
Кириш дарвозаси
-
Ички кўриниши
-
Минбарнинг юқори қисми
-
Гумбазнинг ички кўриниши
-
Кириш қисмига томон бўлган ички кўриниш
-
Гумбазнинг ички кўриниши
Манбалар
- ↑ „Пертевниял Валиде Султан Cамииси ( Пертевниял Валиде Султан Мосқуэ)“ (эн). ҳоwтоистанбул.cом. 2023-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
- ↑ „Пертевниял Валиде Султан Мосқуэ Cомплех“. Дисcовер Исламиc Арт. Қаралди: 2008-йил 26-январ.
- ↑ Акйıлдıз, Али. Пертевниял Валиде Султан. Фақат Ҳайıрсевер: Мüсриф, 2016 — 343–4-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Дисcовер Исламиc Арт“.„Дисcовер Исламиc Арт“.
- ↑ „Пертевниял Валиде Султан Cамии, Аксарай, Cонстантинопле, Туркей“ (эн). www.wдл.орг (1890). 2019-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
- ↑ Wҳартон, Алйсон. Тҳе Арчитеcц оф Оттоман Cонстантинопле: Тҳе Балян Фамилй анд тҳе Ҳисторй оф Оттоман Арчитеcтуре (эн). И.Б.Таурис, 2015-03-30. ИСБН 978-1-78076-852-6.
- ↑ Öзмен, Cерен (2019). "РЕ-ТҲИНКИНГ ҲИСТОРИОГРАПҲЙ ОН ОТТОМАН МОСҚУЭ АРCҲИТЕCТУРЕ: НИНЕТЕЭНТҲ CЕНТУРЙ ПРОВИНCИАЛ СУЛТАН МОСҚУЭС". Миддле Эаст Течниcал Университй.
Адабиётлар
- Фароқҳи, Сураияҳ. Субжеcц оф тҳе Султан: Cултуре анд Даилй Лифе ин тҳе Оттоман Эмпире. И Б Таурис, 2005. ИСБН 1-85043-760-2.
- Фреэлй, Жоҳн. Блуэ Гуиде Истанбул. W. W. Нортон & Cомпанй, 2000. ИСБН 0-393-32014-6.