Перу, Перу Республикаси (испанча: Репúблиcа дел Перú) — Жанубий Американинг ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майдони - 1 млн. 285,2 минг км². Аҳолиси - 34,2 млн. киши (2025). Пойтахти — Лима шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 25 департамент (департаменто) га бўлинади.

Перу Республикаси
Репúблиcа дел Перú
Шиор: Фирме й фелиз пор ла Униóн
(Испанча: Барқарорлик ва Бахт Иттифоқ учун)
Мадҳия: Сомос либрес, сеáмосло сиэмпре
(Wе Аре Фреэ, Лет Ус Ремаин Со Форевер)
Location of Peru
Пойтахт Лима
Расмий тил(лар) Испан тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Педро Пабло Куcзйнски
Фернандо Завала
Мустақиллик (Испаниядан)
• Сана
28-июл 1821
Майдон
• Бутун
1,285,216 км2 (20-ўрин)
• Сув (%)
0.41
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
27,925,628 (39-ўрин)
• Зичлик 21/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$169,500 мил. (47-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$6,070
Пул бирлиги Сол (ПЕН)
Вақт минтақаси УТC–5
• Ёз (ДСТ)
УТC–5
Қисқартма ПЕ
Телефон префикси 51
Интернет домени .пе

Давлат тузуми

Перу — республика. Амалдаги конституцияси 1993-йил 29-декабрда қабул қилинган, унга 2000-йилда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2001-йилдан Алехандро Толедо Манрике), у тўғри ва яширин овоз бериш нули билан 5 йил муддатга сайланади. Президент кетма-кет иккинчи муддатга қайта сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (бир палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва Вазирлар кенгаши амалга оширади. Президент Вазирлар кенгашининг раиси ва унинг тавсиясига биноан вазирларни тайинлайди.

Табиати

Соҳил қисми эни 80–180 км ли текислик (Коста), маркази тоғлик (Серра) ва шарқи сернам ўрмонли тоғ олди (Селва). Перу майдонининг 1/3 қисмига яқини тоғ. Перу Анд тоғлари бўйлама водийлар орқали Ғарбий, Марказий ва Шарқий Кордилера тизмаларига бўлинади. Энг баланд жойи 6768 м (Уаскаран тоғи). Жанубида Пуна ясситоғлиги бор. Нефт, мис, полиметалл, уран рудалари, кўмир, табиий газ конлари топилган. Перу ҳудудининг катта қисми иқлими — экваторга хос ва тропик. Йил давомида ўртача температура соҳилда 15—25°, шимолидаги ясситоғликларда 12—16°, жанубида 5—9°, текисликда 24— 29°. Йиллик ёғин тоғларда 1000 мм, Селвада 3000 мм гача. Кўп дарёлари (Маранон, Укаяли) Амазонка ҳавза-сига мансуб. Йирик кўли — Титикака. Соҳили ва тоғ ён бағирлари бутазор ва кактусзор. Тоғларнинг шарқий ён бағри ва текисликлар доим яшил тропик ўрмонзор.

Ҳайвонот дунёси хилма-хил: ягуар, тулки, пума, турли қушлар, судралиб юрувчилар, гуанако, викуня, маймун, чумолихўр, ялқов, тапир ва ҳоказо Дарё ва кўлларида балиқ кўп. Миллий боғлари — Ману, Серрос-де-Амотане ва бошқалар.

Аҳолиси

Аҳолисининг ярмига яқини кечуа, аймара индейслари, қолганлари перу-анлар (испан-индейс метислари). Расмий тиллар — испан, кечуа, аймара тиллари. Диндорларнинг аксарияти — католик. Шаҳар аҳолиси 72%. Йирик шаҳарлари: Лима, Каляо, Арекипа, Трухило, Чиклаё, Куско.

Тарихи

Перу ҳудуди қадимги замонларда инкларнинг Тауантинсую давлати таркибига кирган. 1532—36 йилларда испан конкистадорлари бу давлатни босиб олди. 1543-йил Перу Испаниянинг вице-қироллиги деб эълон қилинди ва ерлар испан мустамлакачилари ўртасида бўлина бошлади. 1780—83 йилларда ин-дейслар Тупак Амару раҳбарлигида қўзғолон кўтарди. Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллик йўлидаги урушлари (1810—26) давомида 1821-йил Перу мустақиллиги эълон қилинди. 1822-йил Перу республикаси тузилди ва биринчи конституция қабул этилди. 1825-йил мамлакатнинг жануби-шарқий қис-ми — Юқори Перу мустақил Боливия республикаси деб атала бошлади. ХИХ асрнинг 30-йиллари охири — 40-йиллари бошида консерваторлар билан либераллар ўрта-сида ҳокимият учун кураш авж олди. Перунинг Чили билан уруши (1879—83) оқибатида мамлакат ўз ҳудудининг бир қисмидан маҳрум бўлди. л-жаҳон уруши вақтида Перу бетараф турди. 1933-йил қабул этилган конституцияда президент — парламент идора усули белгиланди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Перу ҳукумати 1945-йил Германия ва Японияга уруш эълон қилди.

1948—56 йилларда ҳукмронлик қилган диктаторлик режими мамлакатдаги фуқаролар эркинлигини тугатди. Меҳнаткашларнинг норозилиги кучайиб, ҳукуматга қарши кенг кўламли ҳаракатга айланди (1950-йил Арекипа шаҳридаги қуролли қўзғолон, 1954—55 йиллардаги иш ташлашлар ва бошқалар). 1956—62 йилда мамлакатни идора қилган ҳукумат демок-ратик эркинликларни тиклади. 1963-йил ҳокимият тепасига чиққан ҳукумат ислоҳот дастурини эълон қилган бўлсада, аслида халқ манфаатларига зид йўл тутди. 1968-йилдаги ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар иқтисодий ва сиёсий мустақиллик учун кураш бошлади, ташқи сиёсатда мустақил йўлдан борди. 1980-йил ўтказилган умумий сайлов якунида ҳокимият фуқаро ҳукуматига топширилди, мамлакатда конституциявий идора усули тикланди. 1992-йил апрелда 1980-йилги конституция бекор қилин-ди, парламент тарқатиб юборилди. 1993-йил янги конституция қабул этилди. 2001-йил 3-июнда бўлиб ўтган овоз беришнинг иккинчи давраси якунида "Перунинг келажаги учун" партиясининг раҳбари Алехандро Толедо Манрике президент этиб сайланди. Перу — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 19-декабрда тан олган ва 1999-йил декабрда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 28-июл — Мустақиллик куни (1821).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

"Перунинг келажаги учун", сиёсий партия; Халқ ҳаракати партияси, 1956-йил асос солинган; Халқ христиан партияси, 1966-йил тузилган; Перу Априст партияси, 1924-йил ташкил этилган; Перу коммунистик партияси, 1928-йил асос солинган; Перу учун иттифоқ партияси, 1994-йил тузилган; Христиан-демократик партия, 1956-йил ташкил этилган. Перу меҳнаткашлари умумий конфедерацияси, 1929-йил тузилган; Перу меҳнаткашлари бирлашган касаба уюшма маркази, 1992-йил ташкил этилган.

Хўжалиги

Перу — кончилик ва қайта ишлаш саноати нисбатан ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда кончилик саноатининг улуши 10,7%, қайта ишлаш саноатининг улуши 21,5%, қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 13,2%.

Қишлоқ хўжалигида фаол аҳолининг 40% банд; деҳқончилик — етакчи тармоқ. Мамлакат ҳудудининг 3% га экин экилади, 91% ўтлоқ ва яйлов. Экспорт учун шакарқамиш, пахта, кофе, ситрус мевалар, какао, чой, тамаки, кока барги етиштирилади, ички истеъмол учун шоли, маккажў-хори, буғдой, арпа, маниок, оқ жўхо-ри, картошка, ловия ва бошқа экилади. Гўшт ва жун берадиган чорвачилик ривожланган: қорамол, чўчқа, қўй, от, шунингдек, лама, алпака боқилади, балиқчилик ривожланган. Овланган балиқнинг кўп қисмидан ун ва балиқ ёғи ишлаб чиқарилади.

Саноати

Саноатида турли фойдали қазилмаларни қазиб олиш катта аҳамиятга эга. Жаҳон бозорида Перу висмут, сурма, молибден, волфрам, симоб, селен, теллур етказиб беришда салмоқли ўрин олади. Шу металларнинг асосий қисми Ороя шаҳридаги полиметалл комбинати ва Чим-боте шаҳридаги металлургия комбинатида эритилади. Талара, Ла-Пампилядаги ва Лима яқинидаги заводлар йилига 8,5 млн. тонна нефтни қайта ишлайди. Озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқлари ривожланган. Машинасозлик (шу жумладан, кемасозлик ва автойиғув), кимё, резина, селлюлоза-қоғоз, кўн, пояб-зал, тикувчилик саноати корхоналари бор. Йилига ўртача 14,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

Транспорти

Темир йўллар узунлиги — 3,5 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 70 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи 616 минг т дедвейт. Асосий денгиз портлари — Сан-Николас, Каляо, Талара, Чимботе.

Ташқи савдоси

Перудан четга мис, кумуш, қўрғошин, рух, темир руда, нефт ва нефт маҳсулотлари, кофе, қанд-шакар, балиқ маҳсулотлари, пахта толаси, жун ва бошқа чиқарилади. Четдан машина ва асбоб-ускуна, чала тайёр маҳсулотлар, қурилиш материаллари, кенг истеъмол моллари кел-тирилади. АҚСҲ, Япония, Германия, Лотин Америкаси мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги — янги сол.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Болалар 6 ёшгача боғчада тарбияланади. 9 йиллик ягона ва бепул умумий таълим жорий этилган. Давлат мактаби билан бирга хусусий ва черков мактаблари ҳам бор. 9 йиллик мактаб умумий таълимдан ташқари меҳнат таълими ҳам беради. Кечуа ин-дейслари она тилида ўқитилади. Тижо-рат, ҳунар-техника, педагогика ва бошқа ўрта ўқув юртлари мавжуд. 33 университет бор; йириклари: Лимада "Санмаркое" Миллий университети (1551-йил асос солинган), Миллий муҳандислик университети (1955), Арекипада "Сан-Агустин" Миллий университети (1828) ва бошқалар Илмий муассасалари: Миллий тиб-биёт академияси (1884), Перу тил акаде-мияси (1887), Лима география жамияти (1888), П. атом энергияси институти (1945), Бошланғич таълим тажриба институти (1940), Перу денгиз институти (1964) ва бошқа Лимада Миллий кутубхона (1821), "Санмаркое" университети ва Миллий муҳан-дислик университетининг кутубхоналари, Миллий тарих музейи (1921), П. маданияти миллий музейи (1946), Антропология ва археология музейи (1938), "Хавер Прадо" музейи ва бошқалар бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Йирик газета ва журналлари: "Комерсио" ("Савдосотиқ", кундалик газета, 1839-йилдан), "Охо" ("Дийда", кундалик газета, 1968-йилдан), "Перуано" ("Перулик", ҳукуматнинг кундалик газ., 1825-йилдан), "Република" ("Республика", кундалик газета, 1982-йилдан), "Унидад" ("Бирлик", кундалик газета, 1956-йилдан), "Экспресо" ("Тезкор", кундалик газета, 1961-йилдан), "Экстра" (кундалик кечки газета, 1964-йилдан); "Алерта аграриа", (қишлоқ хўжалиги масалаларини ёритувчи ойлик журнал, 1987-йилдан), "Ойга" ("Тин-гланг", ҳафталик журнал, 1963-йилдан). Ахенсиа де Нотисиас Андина миллий ахборот агентлиги 1981-йилда тузилган. Бош алоқа бошқармаси радио ва телевиде-ниени назорат қилади. "Радио насионал дел Перу" ҳукумат маҳкамасига 1937-йил асос солинган. Телекўрсатувлар 1958-йилдан олиб борилади.

Адабиёти

Адабиёти испан, кечуа ва аймара тилларида. Азалий халқ оғзаки ижодиёти бой. Кечуа тилидаги "Олянтай" халқ драмаси мустамлака давридан аввалги энг муҳим адабий ёдгорликдир (бу асар матни ХВИИИ асрда қайта ишланиб, 1853-йилда нашр этилди). Мустамлака даврида яра-тилган тарихий воқеалар баёни испан тилидаги адабиётга асос солди. Инк Гарсиласо де ла Веганинг "Инкларнинг шоҳона шарҳлари" қад. тарих ва маданиятга оид асосий манбадир. ХВИИ—ХВИИИ асрларда рицарликни тараннум этадиган, шунингдек, диний-фалсафий, маърифий шеърият ва наср ривожланди. Халқ ижодиётида эса испанларга қарши кайфият ифодаланди. ХИХ аср охири —ХХ аср бошларида М. Мелгар ижо-дида испан китобий шеърияти билан ин-дейс фолклори анъаналари бирлашиб кетди. "Перу ривоятлари" деган 12 қисмли салмоқли асар яратган Р. Палма П. адабиётини янада ривожлантирди. Мус-тақиллик эълон қилингандан сўнг адабий ҳаёт жонланди, миллий театр учун сатирик асар ва комедиялар (Ф. Пар-до-иаляго ва М. Асенсио Сегура) ёзилди. ХХ аср боши адабиётида модернизм, символизм, Биринчи жаҳон урушидан кейин авангардизм оқимлари расм бўлди. Иккинчи жаҳон уруши даврида ва ундан кейин С. Алегрия, Х. М. Аргедаснинг танқидий романларида, Х. Р. Рибейро, Э. Конграйнс Мартиннинг шаҳар қашшоқлари ҳаётини тасвирловчи ҳикояларида ўткир ижтимоий муаммолар кўтарилди. 70— 90-йилларда шоирлардан В. Делгадо, А. Ромуалдо, Х.Г. Росе, драматурглардан Х. Риос, Э. Солари Суэйн, шоир М. Варгас Лоса халқ турмуши ва орзу-ис-такларини ҳаққоний ёритдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Перу маданияти — Лотин Америкасидаги энг қадимгиларидан бири. Милоддан аввалги Х—ВИИИ асрларда маданий марказлар мавжуд бўлган. Бадиий ҳунармандчилик буюмлари (жун ва ипдан тўқилган каштали гиламлар, олтин, кумуш ҳайкалчалар, металл, сопол, заранг идишлар ва бошқалар) бизнинг давримизгача сақланган. Мус-тамлакачилик тартиблари қадимги санъат ривожига халақит берди.

Перуда сақланиб қолган қадимги шаҳарларда тўғри бурчакли кварталлар, тор кўчалар, қўрғонлар (Мачу-Пикчу, Саксауаман), қабристонлар, саройлар, ибодатхоналар, диний маросимлар ўтказиладиган амфитеатрлар, поғонали эҳромлар бўлган. ХВИ аср 2-ярми ва ХВИИ аср 1-ярмидан тўғри кўчали янги шаҳарлар, йирик шаҳарларда европача услубда черковлар бунёд этилди (ХВИИ аср 2-ярми ва ХВИИИ асрда барокко, ХИХ асрда классицизм услубларида), уйларнинг ички томонини безашга эътибор берилди. ХИХ—ХХ асрларда турли услубда иморатлар қурилди. М. Пикерас Котоли, Э. Сеоане Рос, Л. Миро Кесада Гарланд сингари меъморлар "Янги перуча услуб" яратдилар. Лима шаҳри, Анкон курорти ва бошқа қайта қурилди.

ХИХ асрда замонавий рассомчилик ривожланиб, И. Мерино, Ф. Ласо, К. Бака Флор, Д. Эрнандес каби рангтасвирчилар етишди. ХХ аср рассомларидан Х. Сабогал, Х. Кодесидо, хайкалтарошларидан К. Сако, И. Посо ва бошқаларлар ўз асарларида халқ ҳаётини, индейслар турмушини акс эттирдилар, қадимги санъат анъаналарини ривожлантирдилар. Перу тасвирий санъатида кубизм, экспрессионизм, абстракт санъат кенг тарқалди. Халқ, санъатида геометрик шакллар ҳосил қилиб гул тўқиладиган ёмғир пўшлар, сопол идиш, ҳайкалчалар, қадама нақш туширилган идиш ва бу-юмлар ясаш ривож топган.

Мусиқаси

Қадимги инклар мусиқаси пентатоникага асосланган бўлиб, диний, ҳарбий, сарой ва халқ мусиқасидан иборат. Диний мадҳиялар (хайл), тарихий ривоят қўшиқлари (таки), марсия (уан-ка) ва лирик қўшиқлар (арави) каби мусиқий жанрлар, рақслар (уайно, каиуа, каруё) ривожланган. Чолғу ас-боблари: уанкар, тиня каби барабанлар, аната, кена, тарка каби пуфлаб чалинадиган созлар, эрке, айкори каби карнай ва бошқа кенг тарқалган. Булар кечуа ва аймара индейсларининг маданий меросига хос бўлса, креол халқ мусиқасида испан мусиқий маданиятининг таъсири сезилади. Креолларнинг асосий мусиқа асбоблари гитара ва арфадир; ХИХ—ХХ аср композиторларидан Х. Б. Ал-седо, Х. М. Вале Риестра, О. Полар, М. Агирре, П. Чавес Агиларни кўрсатиш мумкин. Замонавий композиторлар орасида А. Гевара Очоа алоҳида ажралиб туради. Лимада миллий консерватория, Филармония жамияти, Муниципал театр, Миллий симфоник оркестр бор.

Театри

Инклар давлати ташкил топиши билан Перу театр санъати ривожлана бошлади. Қадимги театр томошаларининг бир неча тури мавжуд бўлиб, улар мусиқа жўрлигида, хор бўлиб ашула ай-тиб ижро этилган. Кечуа тилидаги "Олянтай" халқ драмаси машҳур бўлган. 1548-йил биринчи дунёвий томоша кўрсатилган. ХВИИ асрда Ж. Лелио, Г. дел Рио труппалари шуҳрат қозонган. 1680-йил Лимада "Принсипал" театри қурилди. "Колисео де комедия", "Комедия насонал" ва бошқа театрларда Перулик таниқли актёрлар Т. Миранда, Э. Перес ва бошқа етишиб чиқди. ХХ асрнинг 60-йилларидан турли шаҳарларда театр фестиваллари ўтказила бошлади. Лимадаги М. А. Се-гура театри, ҳаваскор актёрларнинг "Ла Кабаня" труппаси Перу драматургларининг песаларини саҳналаштиради. Актёрлари: Л. Арриста, Э. Саморано, Д. Паредес ва бошқа машҳур. Театрлар учун кадрлар Лимадаги Миллий драма санъати институтида тайёрланади.

Киноси тарихи 1913-йилдан бошланган. Шу йили биринчи филм суратга олинган. ХХ асрнинг 30-йилларида миллий ки-нематофафия шаклланди, Лимада биринчи кинофирма вужудга келди. Кейинги йилларда А. Роблес Годой "Селвада юлдузлар йўқ", "Кўк девор", "Сароб", "Уаянайдаги воқеа" филмларини яратди. "Ернинг кучи" (режиссёр Б. Ариас), "Тонгдаги ажал" (режиссёр Ф. Хосе Ломбарди) филмлари ҳам дунё юзини кўрди. Х. Уако, С. Вилянуэва, Э. Нисимаи, Э. Чамбининг ҳужжатли филмларида индейслар турмушининг ўткир шктимоий муаммолари кўтарилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Перу" ЎзМЕ. П-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




Ҳаволалар