Перу оқими — Тинч океанидаги совуқ юза оқим. Ғарбий Шамоллар оқимининг тармоғи. Сув температураси 15—20°, оқим тезлиги 0,9 км/соат. Сув сарфи 10—20 млн. м³/сек. 45° ва 4° ж.к.лар оралиғида Перу ва Чилининг ғарбий қирғоклари бўйлаб жан.дан шимолга томон оқади. Баъзи муаллифлар соҳил бўйи ва океан окимларини ҳамда Жанубий Перу-Чили оқимини ажратадилар. 4° ж.к.да Перу оқими ғарбга бурилиб Жанубий Пассат оқимига қўшилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил