Pervane madrasasi
Перване мадрасаси (туркча: Перване Медресеси) — Туркиянинг Синоп шаҳридаги тарихий мадраса, ислом мактабидир.
Жойлашуви
Мадраса Синоп ярим оролининг марказида бунёд этилган. Яна бир тарихий бино — Алааддин масжиди мадрасанинг жанубида, иккиси орасидаги йўлнинг қаршисида жойлашган[1].
Тарихи
Муйиддин Сулаймон Парвона, яъни Первâне номи билан машҳур бўлган. У 13-асрнинг иккинчи ярмида Анадолу салжуқийлари парчаланиши даврида вазир этиб тайинланган. 1262-йилда Первâне Синопни Трепезунд империясидан қайтариб олган. Султон Синопни Перванега иқто, феод қилиб берган. Перване салжуқийларнинг вассали бўлса ҳам, амалда Синоп ҳукмдори бўлган. У мадрасани 1265-йилда қурдирган[2]. Мадрасадан кейинги Cандар бейлиги ва Усмонлилар империяси даврида фойдаланилган. Туркия Республикаси эълон қилинганидан кейин мадрасалар ўрнига замонавий мактаблар очилган, Перване мадрасаси эса ёпилган. 1932-йилдан мадраса биносидан 1921-йилдан тўпланган археологик ашёлар ва этнографик ашёлар омбори сифатида фойдаланилган. У 1941-йилда музей сифатида ташкил этилган бўлиб, 1970-йилда музей янги бинога кўчирилгунга қадар музай вазифасини бажариб келган. 2002-йилда бино Синоп вилояти ҳокимлигига топширилган. Эндиликда ундан сувенирлар дўкони бозори сифатида фойдаланилмоқда.
Бино ўлчамлари 38 м × 28 м (125 фт × 92 фт) бўлиб, шимолдан жанубга томон бўлган йўналишда жойлашган. Мармар пештоқ жанубдаги асосий кириш жойидир. Пештоқнинг ҳар икки томонида иккита хона мавжуд. Бинонинг ҳар икки томонида бешта арка жойлашган. Ҳовлида фаввора бор[3]. Мадрасада адмирал (Ғози Челебий) ва унинг қизининг қабри ҳам мавжуд.
Манбалар
- ↑ Синоп Гуиде Лизард ажанс п.8
- ↑ Оффиcиал cултуре портал (туркча)
- ↑ „Тариҳи Япıлар - Перване Медресеси“ (тр). 2018-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июл.