Пешайвон (форс, пеш — олд ва айвон) — асосий хона олдига қурилиб, соябон вазифасини бажарадиган айвон[1]. Пешайвон унга ёндош хоналарнинг салқин ва баҳаво бўлишини таъминлайди. Халқ меъморлигида кенг қўлланади[2].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳидов 1996, с. 8—9.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Зоҳидов П. Ш.. Меъмор олами. Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1996 — 238-бет. ИСБН 5-89890-116-7.