Peshrav
Пешрав (форс. — олдинда юрувчи) — 1) ашула йўлларида чолғу муқад-дима вазифасини бажарувчи куй ту-зилмаси. Бастакорлик ижодиёти ривожланиши жараёнида П. мустақил чолғу куй сифатида шаклланган. 14— ХВИИ асрларда "П." номи айрим ашула намуналарига ҳам ишлатилгани маълум; 2) Шашмақом ва Хоразм мақомлари таркибидаги чолғу қисм номи. Шашмақом мажмуасидаги Дугоҳ ма-қоми мушкилот бўлимида П.и Дугоҳ асари мавжуд. Хоразм мақомларида П. асосий чолғу қисмларидан бири ҳисобланади; 3) куй ривожи воситаси, ус-луби. Унга кўра, ҳар навбатдаги юқорироқ жойлашган пардалардан бири забт этилиб, поғонама-поғона пастга қараб силжиш орқали таянч пардагача кай-тиб келинади. Деярли барча мумтоз чолғу куйларда П. воситаси қўлланган. Кенг маънода мақом чолғу йўллари П. услуби таъсири остида басталанган. П. тожик, уйғур, озарбайжон, турк, эрон, араб ва бошқа шарқ халклари мусиқасида ҳам катта ўрин тутади. ХХ аср узбек бастакорлари (Т.Жалилов, Ю.Ражабий, К.Жабборов ва бошқалар) П. ху-сусиятларидан фойдаланиб ашула, оммабоп қўшиқлар яратишган.
Равшан Юнусов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |