Peter Hollins
Петер Ҳоллинс(1800-йил 1-майда таваллуд топган) — 19-аср давомида ижод қилган инглиз ҳайкалтароши.
| Петер Ҳоллинс | |
| Таваллуди | 1-май 1800-йил |
| Миллати | Инглиз |
| Соҳаси | Ҳайкалтарош |
Фаолияти
Петер Ҳоллинс 1800-йил 1-майда Бирмингемдаги Греат Ҳамптон Стреэтда Уилям Ҳоллинс ва унинг рафиқаси Кетриннинг тўртинчи фарзанди катта ўғли бўлиб туғилган. Петер Ҳоллинснинг оиласининг бир қанча аъзолари бадиий изланишлар билан шуғулланишган, портретлар ва тарихий мавзулар рассоми сифатида муваффақият қозонган. Амакиси Жон Ҳоллинс, Бирмингем шиша рассомининг ўғли эди.
Петер Ҳоллинс Винсент Барбер қўлида расм чизиш ва ҳайкалтарошликни 1822-йилда Лондонга Френсис Чантрейда ишлаш учун кўчиб ўтишдан олдин отасининг устахонасида ўрганишни бошлади. Петер Ҳоллинс Чантрейга Жеймс Ватт портретини Ҳандсвортдаги Авлиё Мери черковидаги Ватт ёдгорлик ибодатхонасига ўрнатишда ёрдам берди[1].
Лондонда Петер Ҳоллинс бирмингемлик рассом Генри Хом билан Олд Бонд кўчасидаги студияда бўлиб,1831-йилда ўз асарлари билан шахсий кўргазмасини ўтказади[1].Петер Ҳоллинснинг таркибига Конрад ва Медора Лорд Байроннинг „Корсар“ филмидан саҳна кўринишини тасвирлайдиган гуруҳ кирди. Петер Ҳоллинс Бирмингем санъат жамиятида Сер Роберт Лоули мукофотига сазовор бўлди, бу Ҳоллинснинг туғилган шаҳри билан яқин алоқаларини тасдиқлади[1].
1835-йилда Италияга ташриф буюради ва 1843-йилда Бирмингемга қайтиб, отасининг Заргарлик кварталидаги Греат Ҳамптон кўчасидаги студиясини эгаллаб олди[2][3][1].Петер Ҳоллинс 60 дан ортиқ йирик асарлар, жумладан, „Малверн приорйи“, „Боделwйддан қал’аси“, „Қироллик жарроҳлар коллежи“ ва Вестон паркидаги ҳайкалларни яратди[4]. Петер Ҳоллинс шунингдек, Бирмингемдаги Сер Роберт Пил ва Жефсон боғлари, Леамингтон Спада доктор Жефсоннинг жамоат ҳайкалларига муаллифлик қилди.
Гарчи Петер Ҳоллинс ўз фаолиятининг кўп қисмида Лондондан ижод қилади. Петер Ҳоллинс ревматизм касалиги билан оғриган[5]. Петер Ҳоллинс узоқ ижодий фаолиятида сўнг 1886-йил 16-августда вафот этди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Флйнн, Брендан. А Плаcе фор Арт: Тҳе Сторй оф тҳе РБСА. Роял Бирмингҳам Соcиэтй оф Артисц, 2014.
- ↑ Носзлопй, Георге Т. „Петер Ҳоллинс (1800-1886)“, . Публиc Сcулптуре оф Wарwиcкшире, Cовентрй анд Солиҳулл. Ливерпоол: Ливерпоол Университй Пресс, 2003 — 258-бет. ИСБН 0-85323-847-2.
- ↑ Стоcкер, Марк „Ҳоллинс, Петер“. Охфорд Университй Пресс (2007). Қаралди: 2023-йил 10-июн.
- ↑ Фишер, Мичаэл. „Ҳоллинс, Wиллиам (1763–1843)“. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
- ↑ „Петер Ҳоллинс“. А Биограпҳиcал Диcтионарй оф Сcулпторс ин Бритаин, 1660-1851 (2007). 2012-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.