Peter Medawar
Петер Медаwар (28-феврал 1915, Рио-де-Жанейро – 2-октябр 1987, Лондон) — инглиз биологи, Лондон қироллик жамиятининг аъзоси (1949). Оксфорд университетининг Модлин коллежини тугатган (1938). Илмий изланишлари тўқималарни ўстириш муаммолари, шунингдек, организмнинг тўқималарни кўчириб ўтказиш (трансплантация)га берадиган жавоб реаксиясини тадқиқ этишга оид. У "орттирилган иммунологик толерантлик" ҳодисасини кашф этган. Медаwар "Индивидиумнинг ноёблиги" (1957), "Инсоннинг келажаги" (1960) ва бошқа фалсафий асарлар муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1960, М. Бёрнет билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
- ↑ "МЕДАВАР (Медаwар) Питер Браян" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |