Петер Олайинка Оладежи (талаффузи: Питер Олайинка Оладежи; 1995-йил 18-ноябрда туғилган) — нигериялик футболчи, „Славиа“ футбол клуби ва Нигерия терма жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Петер Олайинка
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Петер Олайинка Оладежи
Таваллуд санаси 1995-йил 18-ноябр (1995-11-18) (30 ёш)
Таваллуд жойи Ибадан, Нигерия
Бўйи 1.88 м
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Славиа Прагуэ
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010—2012 36 Лион ФC
2012—2013 Бйлис
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2014 Бйлис 14 (0)
2013—2014 → Ениcами Аğделен С. К. (ижара) 21 (8)
2014—2016 Скëндербеу Корçë 33 (16)
2016—2018 К. А. А. Гент 0 (0)
2016—2017 → Дукла Прагуэ (ижара) 29 (6)
2017—2018 → Зулте Wарегем (ижара) 35 (11)
2018— Славиа Прагуэ 102 (27)
Миллий терма жамоа
2019— Нигерия 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 16-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Олажинка „Славиа Прага“ футбол клуби сафида

Олайинка ўз фаолиятини ўз Ватанида бошлаган. 2012-йилда уни Албаниянинг „Бйлис“ футбол клуби скаутлари пайқаб қолишган ва жамоага таклиф қилишган. 20-октабр куни „Луфтëтари“ футбол клуби билан ўйинда у Албания Суперлигасида дебют қилган[1]. 2013-йил 4-феврал куни Албания кубоги доирасида „Теута“ футбол клубига қарши ўйинда Олажинка „Бйлис“ футбол клуби сафида илк голини урган[2]. Ўша йилнинг ёзида ўйин амалиётига эга бўлиш учун Петер Оладежи туркиянинг „Жаниками Агделе“н футбол клуби сафида ижара асосида ўйнаган. 2014-йилнинг ёзида Олайинка „Скëндербеу Корçë“ футбол клубига кўчиб ўтган. 14-сентабр куни „Аполлон“ футбол клубига қарши ўйинда у янги клуби сафида дебют қилган[3]. 25-октабр куни „Вллазниа Шкодëр“ футбол клубига қарши кечган баҳсда Петер „Скëндербеу Корçë“ футбол клуби сафида илк голини урган[4]. 2015-йилда у жамоанинг чемпион бўлишига ёрдам берган.

2016-йилнинг ёзида Олайинка Белгиянинг „Гент“ жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолаган. Трансфер суммаси 1,1 миллион еврони ташкил қилган. Дарҳол ўйин амалиётига эга бўлиш учун Петер Оладежи чехиянинг „Дукла Прагуэ“ футбол клубига ижарага берилган. 29-июл куни „Теплиcе“ футбол клубига қарши ўйинда у Гамбринус Лигасида дебют қилган[5]. 6-август куни „Словácко“ футбол клубига қарши баҳсда Олажинка „Дукла Прагуэ“ футбол клуби таркибидаги биринчи голини урган[6].

2017-йилнинг ёзида Петер Оладежи „Зулте Wарегем“ футбол клубига ижарага ўтган. 29-июл куни „Эупен“ футбол клубига қарши ўйинда у Юпиллигада дебют қилган[7]. 18-август куни „Стандард Лиèге“ футбол клубига қарши кечган баҳсда Олайинка „Зулте Wарегем“ футбол клуби сафида илк голини урган[8]. 2018-йилнинг ёзида Петер Оладежи Праганинг „Славиа“ клуби билан шартнома имзолаган. 3-август куни „Опава“ футбол клубига қарши ўйинда у янги клуби сафида дебют қилган[9]. Ўша ўйинда Олайинка „Славиа“ футбол клуби сафида илк голини урган.

Халқаро фаолияти

2019-йилнинг 13-октабр куни Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида Олаиника Нигерия терма жамоаси сафида дебют қилган[10].

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро кубок Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
К. С. Бйлис БаллшAlbaniya bayrogʻi Албания 2012—2013 14 0 10 3 — 24 3
Жами 14 0 10 3 0 0 24 3
К. Ф. Скëндербеу КорçëAlbaniya bayrogʻi Албания 2014—2015 15 6 2 3 — 17 9
2015—2016 18 10 3 0 6 0 27 10
Жами 33 16 5 3 6 0 44 19
Ф. К. Дукла ПрагаChexiya bayrogʻi Чехия 2016—2017 29 6 2 0 — 31 6
Жами 29 6 2 0 0 0 31 6
С. В. Зулте WарегемBelgiya bayrogʻi Белгия 2017—2018 35 11 2 0 4 0 41 11
Жами 35 11 2 0 4 0 41 11
С. К. Славиа ПрагаChexiya bayrogʻi Чехия 2018—2019 24 6 5 0 10 0 39 6
2019—2020 20 4 0 0 8 1 28 5
2020—2021 24 6 2 1 13 4 39 11
2021—2022 24 6 3 1 13 4 40 11
2022—2023 10 5 2 2 11 4 23 11
Жами 102 27 12 4 55 13 169 44
Умумий фаолиятида 213 60 31 10 65 13 309 83

Манбалар

  1. ↑ „Бюлис ВС. Люфтетари 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2012-10—20). 2018-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  2. ↑ „Теута ВС. Бюлис 2:3“ (эн). соccерwай.cом (2013-02—04). 2018-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  3. ↑ „Аполония ВС. Скендербеу 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-09—14). 2018-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  4. ↑ „Скендербеу ВС. Влазния 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-10—25). 2016-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  5. ↑ „Дукла Прага ВС. Теплице 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-07—29). 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  6. ↑ „Словацко ВС. Дукла Прага 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2016-08—06). 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  7. ↑ „Эйпен ВС. Зюлте-Варегем 0:5“ (эн). соccерwай.cом (2017-07—29). 2018-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-октябр.
  8. ↑ „Стандард Льеж ВС. Зюлте-Варегем 0:4“ (эн). соccерwай.cом (2017-08—18). 2018-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-октябр.
  9. ↑ „Славия Прага ВС. Опава 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2018-08—03). 2018-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-октябр.
  10. ↑ „Бразилия ВС. Нигерия 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2019-10—13). 2021-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-январ.