Петр Василевич Протасов (1902.26.10, Қозон губернияси Тетюши шаҳри — 1985-йил, 2-январ, Тошкент) — агрокимёгар олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1963), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1964), профессор (1965). Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тугатган (1932). Жанубий Қозоғистондаги Отабоев тажри-ба стясида илмий ходим (1932—33), СоюзНИХИ Ўғитлар ва агротупроқшунослик марказий стясида лаборатория мудири (1933—36), 1949—60 йилларда директор ўринбосари. Союз НИХИда лаборатория мудири (1936-39, 1960-70). 1970-йилдан Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг агрокимё кафедраси мудири.

Илмий ишлари, асосан, қишлоқ хўжалигида ўғитларни қўллаш, карбонатли тупроқларда калий миқдорини аниклаш усуллари, озиқ моддалари баланси, алмашлаб экишда ўғитлар системаси масалаларига бағишланган.

Манбалар

  • Применение калийних удобрений под хлопчатник в Средней Азии, Т., 1953; Азот в хлопководстве Средней Азии, Т., 1961; Применение удобрений в хлопководстве, Т., 1980 (ҳамкорликда).