Петродворец (1944-йилгача Петергоф) — Россия Федерацияси Ленинград вилоятидаги шаҳар. Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятига қарашли, Фин қўлтиғининг жанубий соҳилидаги пристан. Петродворец стансияси (Новий Петергоф). Соацозлик заводи бор. Аҳолиси 81,8 минг киши (1998). Саройбоғ музей қўриқхонаси, П.даги дастлабки қурилишлар Пётр И буй-руғига биноан, 1709-йилда бошланган. Подшо бу ерда ёзги қароргоҳ яратишни мақсад қилган. Унда дунёга машҳур сарой-боғ ансамблини вужудга келтиришда хориждан чақирилган кўплаб меъмор ва боғбон, рассом, наққош, ҳайкалтарош ва бошқа мутахассислар кат-нашган. Ансамблнинг маркази — Катта Сарой. У денгиз бўйидаги тепаликка дастлаб икки қаватли қилиб солинган (1714—28), 1747—52 йилларда саройни В. В. Растрелли барокко услубида кайта курган ва кенгайтирган. Саройнинг жанубий томонида 5 фавворали Юқори боғ (15 га), шимолий томонида Пастки боғ (102,5 га) жойлашган (иккаласи ҳам 1714— 25). Пастки боғда улкан фавворалар мажмуоти бор. Сарой қаршисига катта шаршара қурилган бўлиб, у кўплаб фавворалар, тилларанг жез ҳайкаллар, барелефлар, вазалар билан безатилган. Катта шаршара "Самсон чўмичи" деб аталган ҳовузга оқиб тушади. Ҳовуз ўртасида "Шер оғзини йиртаётган Самсон" номли монументал ҳайкаллар гу-руҳи жойлашган "Чўмич" атрофига италян фавворалари ("Косалар") ва колонналар (1803) ўрнатилган. Катта шаршара атрофидан турли томонга қаратиб тўғри ва узун хиёбонлар қурилган. Шимолий томонга кетган 2 та хиёбон канални айланиб, "Чўмич"дан денгиз томонга, шимоли-ғарбга кетган хиёбонлар "Момоҳаво" фавворасига ва Эрмитаж павилонига (1721—26, меъмор И. Ф. Браунштейн) олиб боради. Шим.-шарққа кетган хиёбон "Одамато" фавворасига ва Монплезир сарой мажмуасига (1714—26) олиб боради. ХВИИИ асрда ва ХИХ аср охирида сарой ва павилонли, манзарали боғлар яратилган [Англия боги, 1774—94, меъмор Ж.Кваренги, Александрия боғи, 1826—29, меъмор А. А. Менелас, Александр боғи (1830)]. 1941—44 йилларда, уруш даврида не-мис фашистлари томонидан вайрон қилинган П. дастлабки лойиҳа асосида қайта тикланди. 14 фаввора ва каскад (зинапояли ариқ)лар ишга туширилди, сарой ва павилонлар таъмирланди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил