Petrofizika
Петрофизика — тоғ жинслари физик хоссаларини уларнинг минерал таркиби, структураси ва пайдо булиш тарихи билан боғлиқлигини ўрганувчи фан. П. геофизик тадқиқотлар негизида вужудга келиб, қаттиқ жинс физика-си, тажрибавий петрография ва минералогия, муҳандислик геологияси ва техтоника, фойдали казилмалар таълимоти билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланди. "П." тушунчасини фанга немис геофизиги Ф. Фёрлих киритган. П. тоғ жинслари хусусиятларини бевосита дала шароитларида петрографик ме-тодлар, геофизик ва космофизик тад-қиқотлар, шунингдек, лаб. усуллари ёрдамида аниклайди. Тадқиқотлар натижасида олинган материаллар хоссаларига кўра таснифланади, тоғ жинслари хоссаларини ўрганиш натижаси петрографик таснифлар, петрографик харита ва кесмалар кўринишида ифо-даланади. Аниқланаётган параметрга кўра, петротезлик, петромагнитлик, петрозичлик ва бошқа хариталар тузилади; бунинг натижасида алоҳида раёнларнинг петрофизик таснифи аникланади. Тоғ жинсларининг петрофизик хусусиятлари Ер пўсти турли қисмларининг ривожланиш тарихи билан боғлиқ бўлади. Тоғ жинслари физик хусусиятларига уларнинг кимёвий минерал таркиби ва тузилиши канчалик таъсир этишини ўрганиб, тоғ жинсларининг физик па-раметрларини минерал таркибига кура аниклаш мумкин. Петрофизик тад-қиқотларда тоғ жинслари анизотро-пияси ҳодисасига алоҳида аҳамият берилади.
П. алоҳида тоғ жинсларининг физик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, конкрет термодинамик шароитларни аниклайди ва тоғ жинслари хусусиятларини юқори босим ва температура таъсирида ўрганиш имкониятини беради. Бундай дастлабки тадқиқотлар 1950-йилларда АҚСҲ олимлари томонидан олиб борилди ва кейин бошқа мамлакатларда ривожлантирилди.
Ўзбекистонда 1960-йиллар ўрталарида Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институти олимлари И.Ҳ.Ҳамробоев, Э.Ис-кандаров, А.Мусаевлар тоғ жинсларининг петрофизик хусусиятларини физик-механик моделлаш устида илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. П. рудали жинслар уюмини топиш ҳамда тоғ жинслари ге-незиси ва сейсмик хрдисаларни аниқлаш мақсадида Ер пустининг чуқур қатламларини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда алоҳида аҳамият касб этмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |